26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Йил охиригача 700дан зиёд оила бошпанали бўлади

Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев вилоят марказида барпо этилаётган кўп қаватли уй-жойлар қурилишини кўздан кечирди.
Қурувчилар билан учрашувлда вилоят раҳбари, авваламбор, барпо этилаётган иншоотларнинг сифатига эътибор қаратиш, шунингдек белгиланган жадвалга мувофиқ ишларни якунлаш тўғрисида кўрсатма берди.
Ўтган йили Туркистонда уй-жой олиш учун навбатда турган фуқаролар сони 12 минг кишидан ошди. Шунинг учун янги ижтимоий уйлар сонини кўпайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Ўтган йил охирида навбатда турган 440 киши квартирага эга бўлди. Яна 534 киши кўчмас мулкка кредит расмийлаштирган.
Бундан ташқари, 7та уй-жой биноси фойдаланишга топширилган. «Отбасы банк» орқали 336та квартира фойдаланишга топширилди. Бугунги кунда маъмурий-тадбиркорлик марказида 77та уй қурилмоқда. Жорий йил охиригача 730 хонадон фойдаланишга топширилади.
Шу билан бирга, йил охирига қадар шаҳарда 46та кўп қаватли уйнинг ташқи қиёфаси янгиланади. Маънавий пойтахтда автомобиль йўлларини ёритиш ва тубдан таъмирлаш юзасидан кенг кўламли ишлар якунланди. Хусусан, вилоят марказида 10 чақирим йўл таъмирланди, 200 чақирим узунликдаги 140та кўчага ёритиш мосламалари ўрнатилди. 100 чақирим йўл асфалтланди, 81та кўчага пиёдалар йўлаги ётқизилди. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати., 2021-04-14, 20:59 451
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.