26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Минтақа раҳбари президентга ҳисобот берди

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев телефон орқали Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев билан минтақадаги санитария-эпидемиологик ва ижтимоий-иқтисодий вазиятни муҳокама қилди.
Туркистон вилояти ҳокими Президентга коронавируснинг тарқалиши бўйича минтақанинг ҳозирги кунда “яшил” ҳудудда экани ҳамда 35 минг фуқаронинг вакциналанганини маълум қилди.
Қасим-Жўмарт Тўқаевга янги Сауран туманини ташкил этишга доир ахборот берилди. Ўмирзақ Шўкеевнинг айтишича, ҳозир янги ҳокимликнинг бошқарув тизими ва бюджети тасдиқланмоқда. Яқин кунларда ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ва вазирликларнинг маҳаллий бўлимлари фаолият бошлайди. Янгидан ташкил этилаётган туманнинг аҳолиси 100 мингдан ошади, умумий майдони 650 минг гектарга яқин. Туманнинг маъмурий маркази Чўрноқ қишлоғи.
Шунингдек, суҳбат давомида электр қувватининг фавқулодда вазиятда ўчиши туфайли келтирилган зарарларни бартараф этиш, баҳорги сув тошқинининг олдини олиш ҳамда обикор деҳқончилик муаммоларини ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Давлат раҳбари вилоят ҳокимига минтақадаги санитария-эпидемиологик аҳволни барқарорлаштириш ҳамда фуқароларни вакциналаш тадбирларини жонлантириш юзасидан қатор аниқ топшириқлар берди.

2021-04-17, 00:55 316
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.