26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шифокорларнинг халқаро анжумани

Туркистон шаҳрида “Қандли диабет ва паталогик семизликни лапораскопиявий жарроҳлик орқали даволаш йўллари” мавзуида халқаро илмий-амалий анжуман ўтди.
Унда “Қозоғистонлик бариатриявий ва метаболизм жарроҳлар жамияти” бирлашмаси президенти Ўрал Ўспанов иштирок этди. Шунингдек, Озарбайжон, Ўзбекистон, Россия ва Литвадан ташриф буюрган малакали жарроҳлар онлайн тартибда амалиёт ўтказишди.
Сўнг Туркистон шаҳар марказий касалхонасида қандли диабет билан хасталанган уч нафар беморга лапораскопиявий жарроҳи қилинди. Уни профессор Ўрал Ўспанов ва Туркистон шаҳар марказий касалхонаси бош шифокори Жанбўлат Дилдабеков амалга оширишди.
– Биз бугун пандемия туфайли онлайн анжуман ўтказяпмиз.Ҳозир элимиздаги шифокорлар ҳамда касалхонадаги замонавий ускуналари туфайли бир вақтда бир қанча амалиётни амалга ошириш имконига эга, – деди бирлашма президенти Ў. Ўспанов.
Таъкидлаш жоизки, Туркистон вилоятининг фуқаролари республика аҳамиятига эга шаҳарларга бориб жарроҳи қилдиришарди. Эндиликда Туркистон шаҳар марказий касалхонасида ҳам лапораскопиявий жарроҳлик амалга оширилади.
Анжуманда иштирок этган шифокорлар хорижлик олимларнинг сабоғини тинглаб, малакасини оширишди. Умуман, короновирусдан вафот этганларнинг 90 фоизи қандли диабет ва семизликка мубтало бўлиб, хасталанганлар экан.
Тадбирнинг фахрий меҳмонлари ва иштирокчилари анжуманнинг юксак даражада уюштирилганини таъкидлашди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-04-27, 00:27 449
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.