26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мижози номидан кредит олган

Бировнинг ҳақидан қўрқмайдиган айрим юртдошларимиз фирибгарликдан тап тортмай, ён-атрофдагилардан хижолат чекмай, қабиҳ ишларни содир этишяпти. Бугунги “қаҳрамон”имиз ана шундай ҳалол ва ҳаромнинг фарқига бормайдиган кимсалардан бири.
Тулкибош туман полиция бўлимига мурожаат қилган фуқаро номаълум шахс банкдан унинг номидан кредит олганлигини маълум қилган. Жабрланувчининг сўзларига кўра, у 1,5 миллион тенге кредит олиш учун мурожаат қилган. Бир йил ўтгач, банк ходими унинг номига 2,5 миллион тенге расмийлаштиргани ва бир миллион тенгесига банк ходими эга бўлгани аниқланади. Сўнг фирибгарликнинг қурбонига айланган жабрланувчи ёрдам сўраб, туман полиция бўлимига мурожаат қилган.
 Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 190-моддаси (фирибгарлик) билан рўйхатга олиниб, жиноят иши очилди.
Жиноятни очиш ва гумондорни ҳибсга олиш мақсадида тергов-тезкор гуруҳ ходимлари томонидан зарур чоралар кўрилди. Жадал-қидирув тадбирлари натижасида Тулкибош туман полицияси маҳаллий фуқарони ҳибсга олиб, ички ишлар бўлимига етказди.
Тергов натижасида гумондор ҳозир ишламаётганлиги аниқланди. Бундан ташқари, терговчилар бу шахснинг яна бир фирибгарликка алоқадорлигини аниқлашди. У худди шу усулдан фойдаланган ҳолда, бошқа бир фуқаронинг 700 минг тенгесига эга бўлган. Гумондор айбига иқрор бўлди. У ҳибсга олинди.
Фирибгарнинг тузоғига илинмаслик учун Туркистон вилоят полицияси фуқароларга эҳтиёт чораларини кўришни ва шахсий маълумотларини нотаниш одамларга жўнатмасликни тавсия қилади.
Агар сиз фирибгарлик ва ўғирлик қурбонига айланган бўлсангиз, дарҳол 102 телефони орқали полицияга мурожаат қилинг.

Туркистон вилояти полиция департаментининг матбуот хизмати, 2021-06-08, 03:54 397
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.