26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркиялик шифокорлар бепул жарроҳи қилишди

Туркистон шаҳридаги Х. А. Яссавий номидаги ХҚТУнинг клиника-ташҳис марказига Туркиядан малакали шифокорлар келиб, тиббиёт соҳасидаги илғор тажрибаларини ўртоқлашишди. Улар бир неча кун мобайнида вилоят фуқароларига мураккаб жарроҳиларни бепул амалга оширишди.
Бу ҳақда ХҚТУнинг ваколатли кенгаши раиси, профессор, доктор Мухиддин Шимшек маълум қилди.
Шифокорлар 1-10 июнь кунлари ХҚТУ клиникасига бириктирилган бемор болаларни бенавбат текширувдан ўтказишди. Турк педиатрлари ота-оналарга малакали маслаҳатлар бериб, ихтисослашган даволаш усуллари билан ўртоқлашишди. Шунингдек, таянч-ҳаракатланиш тизими бузилган, Даун синдроми, аутизмга чалинган, кар, соқов, кўр болаларни тиббий кўрикдан ўтказишди. Олий тоифали шифокорлар қабулида 40 бола бўлди. Отоларинголог шифокорлар эса 32 беморга жарроҳи қилиб, қулоқ ва бурундаги йирингли оғир хасталикларни бартараф этишди, 3 беморга қулоқ протезлари ўрнатишди.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2021-06-15, 01:43 382
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.