26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳамкорлик самараси, ҳамжиҳатлик ифодаси

Қозоғистон – Америка Иқтисодий форуми ўтмоқда

Қозоғистон ва АҚШ ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларнинг 30 йиллиги муносабати билан шу йилнинг 14-17 июнь кунлари Қозоғистон – Америка иқтисодий форуми онлайн тарзда ўтказилмоқда.

Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Қозоғистон Республикасининг АҚШдаги элчихонаси, «KAZAKH INVEST» ҲЖ МК, АҚШ Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда ташкил этилган тўғридан-тўғри хорижий сармояларни жалб қилиш бўйича Қозоғистон-Америка иқтисодий анжуманида Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди, шунингдек, Қозоғистон Республикаси ва Америка Қўшма Штатлари давлат органлари, йирик бизнес ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари иштирок этишди.
Анжуманда Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев маърузачи сифатида иштирок этди ва тадбир иштирокчиларига минтақанинг сармоявий ва сайёҳлик имкониятларини тақдим этди.
Анжуманни ўтказишдан мақсад – Қозоғистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик иқтисодий ва сармоявий шериклик ва савдо ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришдир.
Тадбир дастурида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, инфратузилма ва рақамлаштириш, соғликни сақлаш ва фармацевтика, энергетика ва кончилик соҳаларида ҳамкорлик тамойиллари ва истиқболларини муҳокама қилиш назарда тутилган.
Тадбир доирасида Қозоғистон Республикасининг сармоявий салоҳиятининг тақдимоти ўтди, шунингдек, Америка ва Қозоғистон томонлари иштирокчиларининг маърузалари тингланди.
Вақт бобида минтақалардаги катта фарқ туфайли тадбир дастури икки кунга бўлинган ва тўртта асосий машғулотдан иборат бўлди, улар – «АҚШ ва Қозоғистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик: жаҳонда пандемиядан кейинги янги сармоявий имкониятлар», «Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш», «Кон-металлургия мажмуаси ва энергетика», «Инфратузилма ва рақамли иқтисодиёт».

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-06-17, 02:10 621
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.