26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Дўстлик – олтиндан қиммат

Туркистонда “Этнослараро зиддиятларнинг олдини олиш борасида унинг дастак ва амалларини шакллантириш” мавзуида семинар ўтди. Туркистон вилояти ҳокимлиги уюштирган семинарда этнослараро тотувликни сақлаш, жамоат тотувлигини мустаҳкамлаш, келишмовчиликларнинг олдини олиш йўналишида ижобий фикрлар айтилди.
Тадбирда ҚР Миллий хавфсизлик қўмитаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари, маҳаллий ижро органларининг мафкура соҳасига мутасадди бўлим бошлиқлари, олимлар, тадқиқотчилар, ҚХА аъзолари иштирок этишди.
Мазкур семинар вилоят ҳудудида турли соҳадаги ҳуқуқий муносабатларда этнослараро зиддиятлар келтириб чиқариши мумкин ҳолатларни ҳамда унинг олдини олишга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш юзасидан вилоят ҳокимлиги, вилоят прокуратураси ва ҚР МХҚ Туркистон вилояти бўйича департаменти ҳамда вилоят полиция департаментининг қўшма режасига мувофиқ ўтказилди.
Тадбирни Туркистон вилоят ижтимоий тараққиёт бошқармасининг раҳбари Ансар Ўсербаев олиб борди. У Туркистон вилоятида ижтимоий тотувликни мустаҳкамлаш мақсадида тадбирлар амалга оширилаётганига, вилоят Қозоғистон халқи ассамблеяси режага мувофиқ вазифаларини адо этаётганига тўхталди.
ҚР Ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазирлигининг амалий этносиёсий тадқиқотлар институти директори Талғат Қалиев миллатлараро низоларнинг олдини олиш ишларини кучайтириш – энг муҳим вазифа эканини таъкидлади.
Йиғилишда тарих фанлари доктори, профессор Жамбил Артиқбаев “Қозоғистон: этнослараро муносабатлар тарихи, этнослараро қарама-қаршиликлар ва этник-маданий ҳамкорлик масалалари” мавзуида маъруза қилди.
– Бугунги семинар ўта муҳим. Қозоғистон – дунёвий давлат. Зеро, қозоқлардан ташқари, бошқа этник гуруҳлар ҳам истиқомат қилишади. Биз кўп маданиятли муҳит яратишимиз керак. Одамлар бир-бирлари билан тинч-тотув яшаши муҳим. Ҳамжиҳат элгина тез тараққий этади. Тўғри, мамлакатда миллатлараро зиддиятлар юзага келган. Бу каби келишмовчиликлар ижтимоий муаммолар, ўз вақтида ҳал этилмаган масалалар, адолатсиз қарорлар туфайли юзага келади. Шу боис, ушбу соҳага масъул мутахассислар, раҳбарлар ҳар бир масалани назорат қилиб, вақтида ҳаракат қилишлари керак. Махсус амалиёт ва иш режаси, масъулият зарур, – деди Ж. Артиқбаев.
Семинар якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-12-07, 02:25 269
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.