26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Югуриш мусобақаси ўтди

ҚР Тўнғич Президенти куни муносабати билан “Эли суйган, элини суйган Элбоши” шиори остида президент масофасига югуришдан оммавий мусобақа ўтди. “Туркистон арена” ўйингоҳидан бошланган ушбу тадбирда минтақадан мингга яқин спортчи иштирок этди.
2,4 чақирим масофага югуришдан кентовлик А. Захидинов марра чизиғига биринчи бўлиб етиб келди. Иккинчи ўринга туркистонлик Б. Абдурайимов сазовор бўлса, энг яхши учликка Кентовдан келган Д. Суннатуллаев эга бўлди. Хотин-қизлар ўртасида Қ. Серик ғолиб деб топилса, иккинчи ўринга Д. Қунқўжа эга бўлди. Учинчи ўринга А. Сальникова муяссар бўлди. Уч спортчи ҳам Кентов шаҳрининг вакиллари.
Шунингдек, 30 ёшдан ошган спортчилар ўртасида ҳам ғолиблар аниқланди. Эркаклар ўртасида сайрамлик Қ. Карибаев ғолиб бўлди. Кентовлик Б. Базарбаев – иккинчи, маррага учинчи бўлиб Е. Жадрисов (Кентов) етди. Хотин-қизлар ўртасида Туркистон минтақаси вакилалари – В. Ли, А. Жандарбекова ва Л. Белоус уч ўринни ўзаро баҳам кўришди.
Туркистон вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг раҳбари Қ. Жўлдиқараев оммавий мусобақада иштирок этганларга миннатдорчилик билдириб, ғолиблар ва совриндорларни тақдирлади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-12-07, 02:34 265
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.