26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Экотизим яхшиланади

Вилоятимизда экинзорларни сув билан таъминлаш борасида залворли ишлар амалга оширилмоқда. Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеевнинг ташаббуси билан тажрибали олимлар ва мутахассислар кўмагида тадқиқот ишлари юритилиб, Туркистон шаҳри атрофида бир қанча сув лойиҳалари амалга оширилмоқда. Минтақа раҳбари мазкур сув иншоотларининг айримларига бориб, аҳвол билан танишди.
Лойиҳаларнинг аҳамияти залворли. Туркистон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг мажмуавий режаси доирасида муҳим сув иншоотларининг қурилиш-таъмирлаш ишлари тугатилгач, Туркистон шаҳрига 250 млн. метр куб сув келиб, масала тўлиқ ечимини топади. Унинг биринчиси – «Туркистон» магистрал каналини таъмирлаш давом эттирилмоқда. 145 чақиримли каналнинг 60 чақиримини бетонлаш режаланиб, 50 чақиримида ишлар якунланди. Қолган 10 чақирими март ойида ниҳоясига етказилади. Натижада 60 млн. метр куб сув тўпланиб, ҳудудни кўкаламзорлаштириш йўлга қўйилади. Сувдан фойдаланиш автоматлаштирилиб, сувни тежаб сарфлашга алоҳида эътибор қаратилади.
Минтақада йўлга қўйилган иккинчи лойиҳа – «Кенгсай – Қўсқўрған» сув омбори. Унинг сиғими – 18 млн. метр кубдан ошади. Эндиликда ёмғир ва қор сувлари тўпланиб, Туркистон шаҳри атрофидаги озиқ-овқат белбоғи ва яшил ҳудудга юборилади. Истироҳат боғлари сув билан таъминланади. Вилоятда «Жетикўл» кўллар тизими янгиланмоқда. Олиб бориладиган ишлар натижасида кўл суви кўпайиб, экология яхшиланади. Ўтрор тумани ва Арис шаҳрининг экотизими яхшиланади. Йил сайин кўл қисқариб бораётганлиги сабабли, экология ёмонлашган эди. Ўтган йили кўлга 261 млн. метр куб сув юборилган эди.
Туркистонда «Туркистон» сайёҳлик-рекреация маркази сунъий кўли ҳам қурилмоқда. Ҳозир сув келтириладиган ва чиқиб кетадиган каналлар тайёр.  
Ўмирзақ Шўкеев суғормали ер майдонини кенгайтириш, сувдан унумли фойдаланиш ва ҳудудни яшил майдонга айлантириш йўналишидаги изланишлар ва ишлар давлм эттирилишини таъкидлаб, пудратчиларга ўз лойиҳаларини сифатли ва муддатида тугатиш зарурлигини уқтирди. Мазкур лойиҳалар орқали қишлоқ хўжалиги ва сайёҳлик ривожланади ҳамда Туркистон яшил шаҳарга айланиб, экологияси яхшиланади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-01-15, 01:38 647
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.