26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Чанғароқ'' танлови эълон қилинди

Туркистон вилоятида миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш мақсадида ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўртасида “Чанғароқ” танлови бошланди. Бу ҳақда вилоят ижтимоий тараққиёт бошқармаси раҳбари ўринбосари Даурен Сариев маълум қилди.
– “Чанғароқ” танлови Қозоғистон халқи Ассамблеясининг лойиҳаси. У ҳар йили ижтимоий тотувлик ва бирдамликни мустаҳкамлаш мақсадида анъанавий тарзда ўтказилмоқда. Танловдан мақсад – Қозоғистон халқи бирдамлигини шакллантириш ва минтақада этнослараро тотувликни мустаҳкамлаш, – деди бошқарма раҳбарининг ўринбосари.
“Чанғароқ” танлови 1 апрелдан бошланди. Бу йилги танловнинг ўзига хослиги шундаки, 2022 йил – Болалар йили, деб эълон қилинган. Ижодий ишларга қўйиладиган талаблар – миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, меҳнат одами ва ибратли оилаларни тарғиб қилиш. Танловга, шунингдек, қозоқ тилида ўқилган шеърлар, ижро этилган қўшиқлар, эзгу тилаклар, саёҳатлар ҳақида ижобий мақолалар, жонли эфирдаги репортажлар қабул қилинади. Танловда барча ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, журналистлар ва блогерлар, матбуот марказлари мутахассислари иштирок этишлари мумкин. Бунинг учун Facebook, Vkontakte, Instagram ижтимоий тармоқларидан бирида танлов қоидаларига мос материални чоп этиш мумкин.
Танлов натижалари Мустақиллик байрами арафасида эълон қилинади, ғолиблар ташаккурнома ва пул мукофотлари билан тақдирланади.
Матбуот анжумани доирасида “Чанғароқ” китобининг тақдимоти ҳам ўтди.


М. САФАРОВА, 2022-04-02, 01:49 331
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.