26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
30 млрд. тенге сармоя жалб этилган

Жорий йил Чордара туманида қиймати 1,8 млрд. тенгени ташкил этадиган 4та лойиҳани ишга тушириш режаланмоқда. Бу ҳақда Чордара тумани ҳокими Қайрат Жўлдибай маълум қилди.
Жорий йилда “BS Agro Product” МЧБ полиз маҳсулотларини қайта ишлаш лойиҳасини амалга оширишни режалаштирган. Мазкур лойиҳа 50 кишини иш билан таъминлайди. Шу билан бирга, “Мамбетов С” сут маҳсулотларини қайта ишлаш цехини барпо этаётган бўлса, “Байқошқаров А” инкубация усулида балиқ етиштириш лойиҳасини ишга туширди, – деди Қайрат Жўлдибайули.
Бундан ташқари, “Хамит” агрофирмаси 12 млрд. 177,3 млн. тенглик саноат маҳсулотини ишлаб чиқарди, асосий капиталга 29 млрд. 729,6 млн. тенге сармоя жалб этилди. Шунингдек, туманда 8 026та кичик тадбиркорлик субъектлари бор. Уларда 10 162 киши меҳнат қилмоқда, соҳада етиштирилган маҳсулот ҳажми 32,9 млрд. тенгега етган. Шу билан бирга, жорий йили 1120та иш ўринини ташкил этадиган 350та лойиҳани молиялаштириш режаланмоқда.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2022-04-23, 04:01 638
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.