26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қишлоқ фаоллари билан учрашув

Сайрам тумани, Қорабулоқ қишлоқ ҳокимлигида қишлоқ ҳокимининг ўринбосари Бахтиёр Шомуродов, туман уй-жой-коммунал хўжалиги бўлими раҳбарининг ўринбосари Ақилбай Жақипбеков, жумладан, қишлоқ оқсоқоллари, туман ўзбек этномаданият бирлашмаси аъзоси Зумрад Аҳмедова, туман маслаҳатининг депутатлари Ғанишер Раимқулов, Муҳиддин Сиддиқов ва камина Қорабулоқ қишлоғи фаоллари билан учрашув ўтказдик. Учрашувда сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда кўпчиликнинг норозилигига сабаб бўлаётган Қорабулоқ қишлоқ ҳокимлиги тасарруфидаги «Таза ауыл» ДККнинг фаолияти, ахлат полигони масаласи кўтарилиб, фаолларнинг   шикоят ва аризаларига жавоб бердик. А. Жақипбеков Сайрам тумани бўйича янги ахлат ташлайдиган полигон очиш мақсадида Кўмешбулақ қишлоғидан ажратилган 10 гектар майдонга давлат ҳужжати тайёрлигини маълум қилди. Смета ҳужжатларини  тайёрлаш учун маблағ кўзланиб, 2023 йил бюджетига киритиш таклифи билан чиқди.
Унгача Қорабулоқ қишлоқ ҳокимиятига қарашли «Таза ауыл» коммунал  давлат корхонасига қарашли ахлат полигони фаолиятини Қозоғистон Республикасининг қонунларига мувофиқ ташкиллаштиришни назоратга олиш Қорабулоқ қишлоғи ҳокимлиги ва «Таза ауыл» ДКК раҳбари Б. Шомамедовга топширилди.

Абдирасул ЮСУПОВ, Сайрам туман маслаҳати депутати, 2022-05-18, 01:24 283
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.