26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Алоқалар мустаҳкамланади

Минтақа раҳбари Ўмирзақ Шўкеев Туркистон вилоятига ташриф буюрган Анқара шаҳрининг губернатори Васип Шахин билан учрашди. Улар икки томонлама алоқалар истиқболини муҳокама қилишди. Учрашувда жамият ҳаётининг турли соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлашга доир фикрлар илгари сурилди.
Минтақа раҳбари Туркистоннинг тарихи теранлигини таъкидлаб, уни тараққий эттириш режалари билан ўртоқлашди.
– Турклар – қозоқ халқи учун қардош. Яқинда мамлакатимиз Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев Туркияга давлат сафари билан борди. Туркия давлати улкан эҳтиром билан қарши олди. Учрашувда икки томонлама шартномалар имзоланди. Турк сармоядорлари Туркистоннинг тараққиётига ҳисса қўшмоқдалар. Халқаро аэропортнинг қурилиши жуда қисқа муддатда якунланди. Ҳозир замонавий шифохона қурилиши юритилмоқда. Турк кенгаши доирасида Туркистонда махсус эркин иқтисодий ҳудудлар барпо этишга ҳозирмиз. Биз Анқара билан янги технологияларни ҳамкорликда жорий қилиш, шунингдек, фан ва сайёҳликни ривожлантиришдан манфаатдормиз, – деди Ў. Шўкеев.
Ўз навбатида Анқара губернатори Васип Шахин Туркистон шаҳрининг қисқа вақтда янгича қиёфа кашф этганини эътироф этиб, вилоят ҳокимига миннатдорчилик билдирди. У Анқара шаҳрини ривожлантириш тажрибаси билан ўртоқлашди.
Меҳмонлар Туркистон шаҳридаги тарихий обидаларни кўздан кечириб, маъмурий-тадбиркорлик ҳудудидаги янги иншоотларни ораладилар.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-05-19, 04:10 298
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.