26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Озиқ-овқат маҳсулотлари баҳоси нега ошяпти?

Бош вазир Алихан Смаилов ижтимоий аҳамиятга молик озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини чегаралаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларга бағишланган йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда таъкидланишича, ўтган ой мобайнида нархлар ўсиши 0,8 фоизни ташкил этган. Пиёз, шакар ва гуруч анча кўп қимматлаган, карам, сабзи ва картошка эса арзонлаган.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, бугунги кунда мамлакатимизда 680 минг тоннадан зиёд асосий озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, мол гўшти, парранда гўшти, ун, картошка, кунгабоқар ёғи, тухум ва сут мавжуд. Ички бозорни зарур миқдорда буғдой, шакар ва туз билан таъминлаш юзасидан мажмуавий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

– Қишлоқ хўжалиги вазирлиги шакар саноатини ривожлантириш бўйича мажмуавий режани қабул қилди. Энди тегишли минтақалар билан ҳамкорликда уни амалга ошириш борасида қатъий чоралар кўришимиз керак. Шу муносабат билан биз таъминот билан боғлиқ муайян муаммоларни ўрганиб чиқдик. Аниқланишича, божсиз шакар импорти учун квоталар етказиб берувчи кичик ташкилотларга тақсимлаб берилган. Улар бу ишни вақтида якунлай олмаган. Шунинг учун энди квоталар бир неча йирик улгуржи етказиб берувчилар ўртасида тақсимланиши керак, улар шакарни анча арзон нархда етказиб беради, – деди Алихан Смаилов.

Йиғилишда, шунингдек, ижтимоий аҳамиятга молик озиқ-овқат маҳсулотларини сотувчи ташкилотларга нисбатан Рақобатни муҳофаза қилиш ва ривожлантириш агентлиги томонидан танҳо ҳокимликка қарши чора-тадбирлар амалга оширилаётгани таъкидланди. Хусусан, йил бошидан буён савдо устамасини 15 фоиздан 10 фоизгача пасайтириш бўйича 132та мувофиқлик шартномалари имзоланиб, савдо қоидаларини бузиш билан боғлиқ барча ҳолатлар ўрганилмоқда.

– Минтақалардаги савдо субъектлари вазиятни суиистеъмол қилган ҳолда ҳаддидан ошиб, ижтимоий аҳамиятга молик озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини издан чиқармоқда. Агар ҳокимликлар буни мониторинг асосида назорат қилмаса, вазият ўзгармайди, – деди Алихан Смаилов.

Ҳукумат раҳбари фуқароларни ўйлантираётган яна бир масала – пиёз нархининг ошиши эканлигини таъкидлади. Шундай қилиб, ўтган ой давомида бу маҳсулот нархи ўртача 11,9 фоизга ошган. Ой давомидаги энг катта ўсиш Жетису, Туркистон вилоятлари ва Алмати шаҳрида қайд этилди.

– Ҳамкасблар, қанд нархи ошиши ташқи сабаблар туфайли бўлса, пиёз билан боғлиқ вазият сизнинг камчиликларингиз натижасидир. Ҳокимликларда янги ҳосилни етказиб бериш борасида барча имкониятлар ҳам, дастаклар ҳам мавжуд эди. Мен вилоят ҳокимларига улардан фойдаланиб, минтақалардаги барқарорлаштириш захираларини тўлдиришда фойдаланишни топшираман, – деди Бош вазир. – Нархларнинг ошишига ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи ўртасида воситачиларнинг ҳаддан ташқари кўплиги сабаб бўлмоқда. Бу камчиликни бартараф этиш учун барча минтақаларда тузилган ҳудудий комиссиялар ишни фаоллаштиришлари зарур. Минтақа ҳокимларига мазкур комиссиялар фаолиятини фаоллаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ва улгуржи савдо корхоналари билан бевосита ҳамкорликда ишлашни топшираман. Бундан ташқари, назорат чораларини кучайтириш, савдога қўйилган устама миқдорини ошириб юбориш, расмиятчиликдан узоқлашиш учун маъмурий жавобгарликка тортиш зарур. 

Ҳукумат раҳбари йиғилиш якунларини сарҳисоб қилар экан, озиқ-овқат нархларини барқарорлаштириш масалалари устувор аҳамият касб этишини яна бир бор таъкидлади.

Бош вазир вилоят ҳокимликларига барқарорлаштириш жамғармаларини ижтимоий аҳамиятга молик озиқ-овқат маҳсулотлари билан ўз вақтида тўлдириш вазифасини топширди.

Рrimeminister.kz, 2022-08-09, 20:21 482
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.