26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қишлоқ – эл бешиги

2022 йилда “Қишлоқ – эл бешиги” лойиҳаси доирасида Туркистон вилоятининг 104та аҳоли манзилида 253та лойиҳани амалга ошириш учун бюджетдан жами 18 млрд. тенге ажратилди. 164та иншоот барпо этилиб, фойдаланишга топширилди. Лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида 3,5 мингга яқин вақтинча иш ўрни яратилди.

Жорий йилда ҳам йирик иншоотлар эл эзгулигига топширилади. Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов раислигида ўтказилган Ҳукумат йиғилишида Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди “Қишлоқ – эл бешиги” лойиҳасининг амалга оширилиши ҳақида маъруза қилди. Унда ижтимоий ва муҳандислик инфратузилмасини замонавийлаштириш ҳисобига қишлоқ аҳолисининг турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган кенг кўламли лойиҳани ҳаётга татбиқ этишнинг бориши мухокама қилинди. Ҳукумат раҳбари Туркистон вилоятида лойиҳаларни ишга тушириш суръати яхши эканини таъкидлади.

– Муҳим лойиҳа доирасида қишлоқларда йўллар таъмирланиб, таълим, маданият, спорт, соғликни сақлаш муассасалари барпо этилмоқда. Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Туркистон вилоятида соғликни сақлаш соҳасида 1,1 млрд. тенгега 10та лойиҳа, маданият ва спорт соҳаларида 4 млрд. тенгега 20та лойиҳа амалга оширилди. Шунингдек, уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида 3 млрд. тенгега 21та лойиҳанинг қурилиши бошланди ва жорий йилда фойдаланишга топширилади. Яна 143та аҳоли манзилида 294та лойиҳани амалга ошириш учун бюджетдан жами 23,4 млрд. тенге ажратиш режаланган. Лойиҳаларни амалга ошириш доирасида 4,5 мингга яқин иш ўрни яратиш режалаштирилган. Қишлоқларнинг 1000 чақиримдан зиёд ички кўчалари таъмирланди. Натижада, 175та аҳоли манзилида (600 мингдан ортиқ аҳоли) яшаш учун қулай шарт-шароитлар яратилди. Аҳоли билан учрашувларда қишлоқ аҳоли манзиллари инфратузилмасига оид саволларнинг 50 фоиздан зиёди кўтарилади. Вилоят аҳолисининг 80 фоизи қишлоқларда истиқомат қилаётгани боис, “Қишлоқ – эл бешиги” лойиҳаси вилоятимиз учун муҳим аҳамиятга эга. Умуман олганда, лойиҳанинг амалга оширилиши доимий назоратда, – деди Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди.          

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-01-18, 23:28 461
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.