26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Очиқ мулоқот – муаммоларга энг яхши ечим

Вилояти ҳоким Дархан Сатибалдининг Туркистон шаҳри аҳолиси билан учрашуви янги шаклда ўтди.

Ҳоким ҳисобот маърузаси аввалида ҚР Президенти Қ. Тўқаевнинг Туркистонга ташрифи чоғида кўҳна шаҳарга алоҳида мақом берилишини маълум қилганини таъкидлади. 

– Аҳоли сони 2 млн. 100 минг кишидан ошган вилоятимиз бюджети даромадлари харажатларнинг 10 фоизини ҳам қоплай олмайди. Асосий мадад – Республика бюджетидан, – деди у.

Очиқ суҳбат тарзида ўтган мулоқот чоғида кўчаларни асфальтлаш, янги мактаблар қуриш, спорт майдонлари, автотранспорт, кўп фарзандли оилаларга имтиёзли уй-жой масалалари ҳақида Д. Сатибалди қуйидагича жавоб берди:

– 2023 йилгача аҳолига 3200та квартира берилган. Кўп фарзандли, кам таъминланган оилаларга яқин ойларда яна 500та квартира берилади. “Қулай мактаб” лойиҳаси доирасида еттита 1200 ўринли мактаб барпо этилади.

Кўчаларни асфальтлаш масаласида. Шаҳар кўчаларининг жами 40 фоизи асфальтланган. Агар барча инфратузилма – газ, ёритиш тизими, сув, оқова тармоқлари тортилган бўлса, асфальтланади. Улар йўқ бўлса, аҳолининг илтимоси бўйича вақтинча шағал тўшалади. Шаҳар йўловчи ташиш автотранспорт соҳаси ўзини оқлай олмаганлиги боис республика бюджетидан 3 млрд. тенге миқдорида ёрдам кўрсатилмоқда. Ўқитувчиларнинг ва болалар боғчалари ходимларининг маошига етмаган 17 млрд. тенге маблағни бошқа соҳалардан тежаш эвазига топдик. Туркистон шаҳрида аҳоли сони 220 минг кишига етди. Янги иш ўринларини яратиш учун 4 минг гектар майдонда тадбиркорлар учун барча шароит яратилган иқтисодий минтақа ташкил этилган.

Ўзини жисмоний тарбия фани ўқитувчиси деб таништирган йиғилиш иштирокчиси уюшган жиноятчилик, хусусан, мактаб ва шифохоналарда ишга жойлашишдаги пора бериш ҳолатлари ҳамон барҳам топмаётганлиги ҳақида берган саволига вилоят таълим бошқармаси раҳбари ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўйича масъул раҳбарлар жавоб бериб, савол аниқ бир шахс хусусида бўлса, жиноий иш очилиб, чора кўрилишини айтишди. Вилоят ҳокими 

Д. Сатибалди мактаб ўқитувчиларининг ойлик иш ҳақи юқори эканлигини, аммо, ихтисослиги бўйича дипломлар текширилганида сохта бўлиб чиқаётганлигини ҳам қайд этди. 

Йиғилишдан сўнг вилоят ҳокими Д. Сатибалди шахсий қабул ўтказди. Туркистон шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси қошидаги оқсоқоллар кенгаши раиси Тўлқин Саидмуродов қатор масалалар, хусусан, газетамиз саҳифаларида кўп марта ёритилган, атоқли ўзбек адиблари Миртемир Турсунов, Одил Ёқубов, Носир Фозиловнинг номини умумий ўрта мактабларга бериш хусусидаги таклифини вилоят ҳокими ижобий баҳолаб, қўллаб-қувватлашга ваъда берди. 

Ш. МАДАЛИЕВ., 2023-02-04, 02:19 369
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.