26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ёш шаҳматчилар беллашуви

Ёш шаҳматчилар беллашуви Туркистон шаҳрида ўтган республика чемпионатида вилоят спортчилари биттадан олтин ва бронза медалини қўлга киритишди

Туркистон шаҳрида шаҳматдан болалар, ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Қозоғистон чемпионати ниҳоясига етди. Мусобақа классик, рапид ва блиц йўналишларида уюштирилди. 

Мамлакатимизнинг турли бурчакларидан келган 400 нафардан зиёд ёш шаҳматчи иштирок этган мусобақа муросаларга бой бўлди. 

Чемпионатнинг ёпилиш маросимида вилоят ҳокими девони раҳбари, Туркистон Шаҳмат федерацияси президенти Еркеғали Алимқулов иштирок этиб, ғолиб ва совриндорларни тақдирлади.

Мусобақада ҚР чемпионлигини қўлга киритганлар 2024 йили октябрь ойида Бразилияда ўтадиган болалар ва ўсмирлар ўртасидаги  жаҳон чемпионатига йўлланма олди. Кумуш медаль соҳиблари Осиё чемпионатида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди. 3-5-ўрин эгалари ёшларига қараб, жаҳон, Ғарбий Осиё ва ўқувчилар ўртасидаги Осиё чемпионатларида қатнашади. Туркистонда ўтган турнирнинг мукофот жамғармаси 5 580 000 тенгени ташкил қилди.

Қозоғистон Шаҳмат федерациясининг ижроия директори Гулмира Даулетова мусобақани юксак савияда уюштирган Туркистон вилоят ҳокимлигига миннатдорчилик билдирди.

Шаҳматдан ҚР давлат мураббийи Дастан Капаев ва бош ҳакам Тимур Қасимов ёш шаҳматчиларга миннатдорчилик билдириб, йўлланма соҳибларига муваффақият тилади. 

Жамғарилган мукофот пуллари бўйича Астана шаҳри биринчи ўринни эгаллади. Классик йўналишда 2010 йилда туғилган қизлар ўртасида туркистонлик Асия Асилхан чемпионликни қўлга киритди. Рапид йўналишида 18 ёшгача қизлар ўртасида Аселай Сейдулла бронза медали соҳибаси бўлди.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2024-01-20, 03:22 1290
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.