26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳамкорликнинг истиқболлари ёрқин

Туркистон вилояти делегацияси Туркия Республикаси корхоналари фаолияти билан танишиб, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари юзасидан музокаралар олиб борди.

Хизмат сафари вилоят тадбиркорлик ва саноат бошқармасининг ташаббуси билан ташкил этилди. “Turkistan Invest” сармояларни жалб этиш ва экспортни ривожлантириш агентлиги, “Turan” махсус иқтисодий минтақаси, Кентов ва Арис шаҳарлари, Ўтрор, Сўзоқ ва Саврон туманлари ҳокимликлари ҳамда тадбиркорларидан ташкил топган делегация Измир ва Кўния шаҳарлари Савдо-саноат палатаси раҳбарияти, бизнес вакиллари билан учрашувлар ўтказиб, музокаралар олиб борди. Савдо-иқтисодий ва сармоявий муносабатларни ривожлантириш бўйича тадбиркорлик сиёсатини юритиш учун масъул Савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш палаталари билан меморандумлар имзоланди.

Делегациянинг хизмат сафари Туркиянинг энг йирик, Европанинг 3-қишлоқ хўжалиги ярмаркаси – “Кўния қишлоқ хўжалиги ярмаркаси – 2024”да давом этди. Унда қишлоқ хўжалиги соҳасида энг замонавий технологиялардан фойдаланаётган корхоналар Туркистон вилоятининг сармоявий имкониятлари билан таништирилиб, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан таклифлар билдирилди.

Музокаралар давомида  қатор Туркия корхоналари Туркистон вилоятига сармоя киритишга қизиқиш билдирди. Яқин кунларда Туркия делегациясининг Туркистон вилоятига ташрифи кутилмоқда.       

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-03-12, 02:20 666
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.