26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бош вазир – Туркистонда

Давлат раҳбари Туркистон минтақасини атрофлича ривожлантиришнинг асосий беш йўналишини белгилаб берган эди. Биринчи – Туркистон шаҳрини ривожлантириш, иккинчиси – Туркистон вилоятининг маданий-маънавий соҳасини ривожлантириш, учинчиси – минтақа туманлари ва шаҳарларини ривожлантириш, тўртинчиси – агросаноат мажмуасини ривожлантириш, бешинчиси – индустриявий минтақаларни ривожлантириш. Индустриявий минтақаларнинг мажмуавий тараққиёти режаси қайта кўрилиб, жиддий ўзгаришлар ва тўлдиришлар жорий этилди. Шу кунларда кичик туманларнинг инфратузилмасини ривожлантириш, сув ва газ, оқава сув тизимларини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Артезиан сувлари тортилиб, ариқлардан сув оқа бошлади. Кўчалар таъмирланиб, ёритиш тизими ўрнатилди.

Туркистон кўп асрлар мобайнида Қозоқ хонлигининг сиёсий ўрдаси бўлиб келган. Ва бугун бутун дунё қадимий шаҳарнинг тикланишини кузатмоқда. Шу билан бирга, сайёҳлик соҳасига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Сўнгги йилларда ушбу соҳада минглаб иш ўринлари барпо этилди. Чунончи, фақат «Карвонсарой» кўп тармоқли мажмуасида тўрт мингдан зиёд одам доимий иш билан таъминланди.

Минтақамизда қишлоқ хўжалиги, маданият, спорт ва бошқа соҳаларда ҳам илгарилаш мавжуд. Туркистон шаҳрини яшил шаҳарга ва об-ҳавоси қулай минтақага айлантириш мақсадида «Яшил белбоғ» лойиҳаси амалга оширилмоқда. Унда Туркистоннинг табиатига мувофиқ тез ўсувчи кўчатлар ва гуллар, гиёҳлар турлари етиштирилади. Муқаддас шаҳар бугунги кунда лолазор, гулзор шаҳарга айланган. Буни вилоятимизга хизмат сафари билан ташриф буюрган ҚР Бош вазири Ўлжас Бектенов ҳам таъкидлади. Хожа Аҳмад Яссавий мақбарасини зиёрат қилган Бош вазир ЮНЕСКОнинг ноёб жаҳон маданий меросини асраб-авайлаш муҳимлигини таъкидлади.

Мақбарага ҳар йили 1 миллиондан ортиқ киши ташриф буюради. Ўтган йил август ойидан буён тубдан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бугунги кунда мақбара ташқи муҳит ва иқлим омилларининг таъсирини ўлчайдиган мосламалар билан жиҳозланган.

Ҳукумат раҳбари маданий ёдгорликни асраб-авайлаш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳимлигини таъкидлади.

Бош вазир Ҳукумат томонидан амалга оширилаётган ишлар қўллаб-қувватланиши зарурлигини таъкидлади.

Шунингдек, Ўлжас Бектенов қатор ижтимоий-иқтисодий иншоотларни оралади, “Туран су” корхонасига қарашли сув ҳавзаларини тубдан таъмирлаш масаласига эътибор қаратди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-03-16, 02:05 685
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.