26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Туркистон – туркий оламнинг сайёҳлик пойтахти'': Янги мавсумга – янги мақом

“Туркистон – Туркий оламнинг сайёҳлик пойтахти” мақоми билан янги мавсум очилди. “Карвонсарой” сайёҳлик мажмуасида ташкил этилган тантанали тадбирда Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди иштирок этди. Вилоят раҳбари туркистонликлар ва меҳмонларни Наврўз байрами ва ушбу муҳим дақиқалар билан табриклади.

– Сайёҳликни ривожлантиришни Туркистоннинг асосий йўналишларидан бирига айлантирамиз. Мамлакат Президенти Қасим-Жўмарт Кемелули ушбу соҳани мамлакат иқтисодий тараққиётининг ҳаракатлантирувчи омилларидан бирига айлантириш юзасидан аниқ вазифаларни белгилади. Айни пайтда Туркистон вилоятининг туризм соҳасидаги салоҳияти юксак. Ўтган йили Туркистон вилоятига ташриф буюрган хорижлик сайёҳлар сони 15 минг нафарга етди. Бир кунлик ташриф буюрувчилар сони эса деярли 1 миллион кишини ташкил қилади. Туризмни ривожлантириш мақсадида Туркистон аэропортида халқаро йўналишлар сонини оширяпмиз. Бу йил Туркистонга дунёнинг бошқа шаҳарларидан янги ҳаво йўллари очишда давом этамиз. Барчангизни сайёҳлик мавсумининг очилиши билан чин қалбимдан табриклайман! Минтақада дунё аҳлини лол қолдирадиган сайёҳлик масканлари кўп, – дея Дархан Сатибалди барчани Туркистон вилоятига саёҳатга таклиф қилди.

Туркистон халқаро аэропорти ҳафтасига 22та ички парвозларни, 3та халқаро, ҳафтасига эса 9та парвозни амалга оширади. Чет эллик сайёҳлар сонини кўпайтириш мақсадида жорий йил бошиданоқ «Wizz Air» авиакомпанияси Абу-Даби–Туркистон йўналишини ишга туширди. Наврўз байрами муносабати билан 22 мартдан эътиборан Самарқанд–Туркистон йўналиши бўйича мунтазам рейслар очилиши режалаштирилган.

Туркистонга “2024 йилда Туркий оламнинг сайёҳлик пойтахти” мақомининг берилиши тарихий шаҳарнинг туркий давлатлар ўртасида нуфузи юксаклигини англатади.

2023 йилда Туркистонда туркий давлатлар сайёҳлиги учун масъул вазирлар йиғилиши ўтди. Халқаро тадбирда 2024 йилда шаҳарга ушбу мақом берилди. Ўтган йил декабрь ойида Озарбайжон Республикасининг Шамахи шаҳрида мақом тантанали равишда топширилди. Бу йил ҳам шу муносабат билан йил давомида тадбирлар ўтказилади. Вилоятда халқаро миқёсда 25та, республика миқёсида 23та, вилоят миқёсида 56та, жами 100дан ортиқ тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу мақом нафақат туризм индустриясини ривожлантириш, балки сайёҳларни маҳаллий ҳудуд маънавияти ва маданияти билан яқиндан таништириш, тадбиркорлик ва иқтисодиётни ривожлантиришга хизмат қилувчи кенг кўламли, чуқур аҳамиятга эга жараёнир. 

Шаҳарда янги сайёҳлик мавсумининг очилишига бағишланган бир қанча тадбирлар ташкил этилди. Ташриф буюрувчилар дастлаб Туркистон вилоятининг сайёҳлик йўналишига оид ахборот стендлари билан танишиб, қизиқарли маълумотлар олишди. Шу билан бирга, вилоятнинг туризм салоҳияти намойиш этилди.

«Bauyrsak Fest» ва «Қимизхонлик» кўнгилочар мусобақалари ташкил этилди. Танлов ғолибларига сертификатлар топширилди. Махсус шоу ва қизиқарли дастурдан ташқари, суратга олиш учун ижодий фото ҳудудлари мавжуд.

Вилоятдаги бадиий жамоалар ва фольклор дасталари, рақс жамоалари, цирк артистлари, Наврўз байрамига бағишланган театр томошалари, миллий анъаналаримизни намоён этган ботирлар йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди. Ҳунармандлар ярмаркасида қозоқ миллий нақшлари билан безатилган маҳсулотлар намойиш этилди. 

Тадбир доирасида «Silk Road Fest» автонамойиши бошланди. Ушбу экстремал туризм турларидан бири Туркистонда бошланиб, Ўзбекистон ва Қирғизистонда давом этадиган автосафардир.

Вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-03-20, 01:18 564
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.