26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Хайрли ишлари бардавом бўлсин

Жорий йил Қозоғистон Республикаси маслаҳатларига 30 йил тўлмоқда. Шу муносаба билан, ушбу байрамни муносиб нишонлаш мақсадида вилоят маслаҳати раиси Н. Абишовнинг ташаббуси билан саккизинчи чақириқ Туркистон вилоят маслаҳати депутатларининг хайрли ишлари ҳақида мақолалар тўпланмасини эълон қилишни маъқул топдик.

“Хайрли ишнинг хайри мўл”, деганларидек, вилоят маслаҳати депутатлари М. Турисбеков, Қ. Жантўреева ҳамда Қ. Салибекнинг амалга оширган эзгу тадбирларига тўхталамиз.

Депутат Мағауия Турисбеков Сўзоқ туманидан сайланган халқ ноиби. Бугунги кунгача туман ва вилоят миқёсида қатор тадбирларни амалга оширган. Шулардан бири - ўтган йили гувоҳ бўлиб, вилоят тез тиббий ёрдам хизматига 5та (қиймати 55 млн. тенге) ўпкани сунъий нафас олдириш ускунаси олиб берди. Бу минтақа, тиббиёти учун, аҳоли учун ҳам жуда муҳим аҳамиятга эга воқеа.

Қалийма Жантўреева Ўтрор туман маданият саройига ўз ҳисобидан 5 млн. тенгелик  қозоқча либослар тортиқ этди. Ўтрорликлар ушбу хайрли тадбирни она юрт ва маданият ривожига қўшган улкан ҳиссаси сифатида баҳолаб, миннатдорчилик билдиришди.

Депутат Қайрат Салибек Сариоғоч тумани Дербисек қишлоғи округи фуқаролари билан учрашувда аҳоли манзилида мобиль алоқа ва интернет сифатини яхшилаш масаласини кўтарган эди. Бунга жавобан  Қайрат Келесули ўз маблағи ҳисобидан қишлоққа минора ўрнатиб берди.  Натижада алоқа хизмати яхшиланиб, интернет тезлиги ошди.

Таъкидлаш жоизки, келгусида бошқа депутатларнинг эзгу ишлари ҳақида ҳам маълум қилиб борамиз. 

Туркистон вилоят маслаҳати, 2024-03-20, 01:58 496
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.