26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Саховат ва кўмак

Йил бошида улкан мақсадларни кўзлаб, шижоат билан ишга киришган мамлакатимиз бошига катта синовлар тушди.

Ғарбий вилоятларда юз берган тошқин ҳар бир қозоғистонликнинг қалбини ларзага келтирди. Халқимиз зудлик билан жабрланганларга ёрдам қўлини чўзди. Шунингдек, юк машиналарда тадбиркорлар, ташкилотлар ва фуқаролар хайрия ёрдамини жўнатмоқда.

Сайрамликлар эса Наврўз байрамига йиғилган маблағни ғарблик биродарларга гуманитар ёрдам сифатида жўнатишди.

Сайрам тумани, Қорасув қишлоқ округида Наврўз байрами ҳар йили юқори савияда нишонланади. Маҳаллий аҳоли ва тадбиркорлар бу йил ҳам анъанавий тадбирни давом эттиришни режалаштиришган эди. Бироқ, Ғарбий вилоятларда юртдошларимиз тошқин азобини тортаётганда, биз қандай қилиб байрамни нишонлаймиз, дея, йиғилган маблағни уларга жўнатайлик, деб қарор қилишди. Кейин бу ташаббус барча қишлоқ аҳолиси ва фаоллар томонидан қўллаб-қувватланиб, инсонпарвар ёрдам ҳажмини оширди.

Натижада, 400 оилага 2 тонна ун, 2,5 тонна картошка, 1 тонна гуруч, 3 тонна макарон, 350 литр ёғ, жами 6,2 тонна озиқ-овқат, 4 тонна ичимли сув ва 400 қути гигиена ва 400 қути кир ювиш воситалари, 1та қайиқ, 3530та тўфондан ҳимоя қилиш буюмлари ва зарур жиҳозлар харид қилиб, инсонпарварлик ёрдами карвони Ғарбга йўл олди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-04-19, 02:23 269
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.