26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сув тошқинидан зарар кўрганларга ёрдам

Қозоғистон халқи Ассамблеяси вилоят бўлими – “Жамоат тотувлиги” ДКК ташкилотчилигида минтақа маркази Туркистон шаҳрида “Юракдан – юракка” акцияси ташкил этилиб, унга вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси жами 46 млн. тенгелик моддий ёрдам тўплаб, Ғарбий Қозоғистон вилоятида тошқиндан зарар кўрганларга жўнатди. Бу ҳақда вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Баҳодир Ирисметов қуйидагиларни маълум қилди.

– Учта юк автомашинасида асосан озиқ-овқат, кийим-кечак, қурилиш ашёлари тошқиндан жабр кўрганларга жўнатилди. Шимолий минтақага Туркистон хайрия карвонини бошлаб борган вилоят ижтимоий тараққиёт бошқармаси “Жамоат тотувлиги” ДКК бўлими мудири Бахтжан Аширбаевнинг таъкидлашича, барча зарур буюмлар инсонпарварлик ёрдамини қабул қилиш марказига етказилди.

Туркистон вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Баҳодир Ирисметов шу савобли ишга ҳисса қўшган Туркистон, Кентов шаҳарлари ҳамда Сайрам, Саврон туманлари этномаданият бирлашмаларининг саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирди. Фаол обуначиларимиз Мирзахон Акешов, Райимжон Қўчқоров, Санобар Самиева, Қурбонбой Ирисбеков, Тойир Абдувалиев, Зуппархон Чолдонов, Ҳусан Маҳкамбоев каби ўнлаб ҳимматли инсонлар умумхалқ ишига ҳисса қўшдилар. Хусусан, Қозоғистон халқи Ассамблеясининг “Юракдан – юракка” акцияси доирасида Туркистон вилоят ўзбек ва турк этномаданият бирлашмалари Ғарбий Қозоғистонга 130 тонна юк жўнатган эди. Айни пайтда Туркистон вилояти ҳокимлиги шафелигида махсус автобусда йўлга чиққан 50 нафар кўнгилли ёшлар Ғарбий Қозоғистон вилоятига бориб, сув тошқинидан зарар кўрганларга ёрдам кўрсатмоқда. Умуман, Туркистон вилояти ҚХА қошидаги ташкилотлар билан этномаданият бирлашмалари ташкилотчилигида сув тошқинидан зарар кўрган минтақаларга қарийб 89 млн. тенгелик 301 тонна инсонпарварлик ёрдами жўнатилди.

Минтақа Ассамблея аъзолари Ғарбий Қозоғистон вилоятига 5та юк машинасида гуманитар ёрдам жўнатди. Акция доирасида вилоят ҳокими Дархан Амангелдиули топшириғига мувофиқ, туркистонликлар номидан улкан хайрия карвони йўлга чиқди. Шунингдек, Сариоғоч, Ўтрор, Сайрам туманлари ҳамда Келес шаҳри аҳолиси номидан зарур ёрдам ортилган автомашиналар йўлга чиқди. Вилоят турк этномаданият бирлашмаси раиси Сарманбай Сафаров мана шундай синовли дамларда бир-биримизни қўллаб-қувватласак, машаққатни енгиш осон кечишини айтди. Вилоят ҳокими ўринбосари Бейсенбай Тажибаев амалга оширилаётган савобли ишларнинг моҳиятига тўхталиб, оғир дамларда ёрдам қўлини чўзган вилоят аҳолиси, тадбиркорлар, ёшлар ҳамда минтақадаги этномаданият бирлашмаларига миннатдорчилик билдирди. 

– Маълумки, элимизнинг қатор минтақаларида сув тошқини рўй бериб, уйларни аҳоли ташлаб кетишга мажбур бўлмоқда. Жиддий моддий зарар кўрилди. Сув тошқинини бартараф этиш, авария-қутқарув ишларини кечаю-кундуз давом эттириш лозим бўлмоқда. Халқимизнинг мана шундай синовли кунлардаги якдиллиги ва ҳамжиҳатлиги дилга таскин беради. Арисдаги портлаш, Мақтаарал туманидаги сув тошқини пайтида ҳам мамлакатимизнинг барча вилоятлари ёрдам кўрсатиб кечаю кундуз инсонпарварлик ёрдам етказгани ёдимизда. Дастлабки кундан бошлаб вилоят штаби қурилиб шаҳарлардан юк карвони жўнатилди. Мана энди бугун шу эзгу ишларнинг давоми сифатида Туркистон вилоятида инсонпарварлик  кўмак уюштирилиб, жабр кўрганларга ёрдам кўрсатилмоқда, – деди ҳоким ўринбосари. 

Тақдир тақозоси билан сув босган ҳудуддаги уй-жойларини ташлаб, бошқа манзилга вақтинча кўчишга мажбур бўлган ватандошларимизга ёрдам кўрсатиш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир. Шу ўринда фаол обуначимиз, Туркистон вилоятининг ибратли фуқароси Мирзахон Маҳкамбой ўғлининг ўз оиласи, маҳалласи ва масжид аҳли номидан жабрланганларга моддий ёрдам ташкил қилганлигини алоҳида тилга оламиз. Акцияда фаол иштирок этган Туркистон шаҳри, Саврон тумани ҳудудидаги мебель ишлаб чиқарувчи корхоналар раҳбарлари, жамоаларига миннатдорчилик билдирамиз.

Шу ўринда 2020 йили Мақтаарал туманида тошқин рўй берганида таниқли тадбиркор, фаол обуначимиз Қутлуғ Ваҳобовнинг ташаббуси билан Туркистон шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси 10 млн. тенгелик хайрия ёрдамини уюштирганини, БМТнинг “Олтин ордени” соҳиби Тиловберган Худойбергенов муносиб ҳисса қўшганини ифтихор билан ёдга оламиз. 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2024-04-22, 20:46 378
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.