26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ижтимоий-иқтисодий ўсим юқори

ВИЛОЯТ ҲОКИМИ Ж. ТУЙМЕБАЕВНИНГ МАЪРУЗАСИ

Ҳурматли, Бахитжан Абдирули!

Ҳурматли мажлис иштирокчилари!

Жануб диёрига хуш келибсизлар!

Тадбиркорликни қўллаш, аҳолини иш билан таъминлаш, туризм соҳасини ривожлантириш йўналишида вилоятда бажарилаётган ишларнинг бориши ҳақида сизларга қисқача гапириб беришга рухсат этсангиз.

Умуман олганда, 2017 йилнинг 8 ойида вилоятда асосий ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар анча юқорилади. 

 

ТАДБИРКОРЛИК

Тадбиркорликни қўллаш мақсадида вилоятимизда Индустриявий-инновациявий ривожлантириш дастури муваффақиятли олиб борилмоқда.

Дастур доирасида умумий қиймати 208 млрд. тенгега тенг 162та лойиҳа амалга оширилиб, 9,5 минг янги иш ўрини очилди. Шу жумладан 2017 йилнинг ўзида 5та лойиҳа жорий этилиб, 2,3 млрд. тенгелик сармоя тортилди. 

Бугунги кунда уддаланган лойиҳаларнинг 94 фоизи режадаги қувватга эришиб, 71 млрд. тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарди. Қайта ишлаш саноатидаги улуш 21 фоизга етди.

Ҳозирги пайтда, вилоятда қулай бизнес шароитини шакллантириш ҳамда тадбиркорлик ташаббусларини амалга ошириш учун имкон борича шароитлар яратилмоқда. 

Жорий йили ишлаб турган кичик ҳамда ўрта тадбиркорлик субъектиларининг сони 176 586тага етиб, ўтган йилга қараганда ўсиш 105 фоизни ташкил этган. Ушбу кўрсаткич бўйича минтақамизнинг республикадаги улуши – 15,2 фоизни ташкил этиб, биринчи ўринни эгаллади.(ҚР бўйича – 1 158 680та).

Кичик ҳамда ўрта тадбиркорлик субъектлари томонидан ўтган йили 900 млрд. тенгедан зиёд маҳсулот ишлаб чиқарилса, жорий йили унинг миқдори 960 млрд. тенгега етади.

Ялпи минтақа маҳсулотидаги улушни ўрта ҳисобда 23 фоизга етказиш кўзда тутилмоқда.

Бугунги кунда кичик ҳамда ўрта тадбиркорликни ривожлантириш учун вилоятимизда “Бизнеснинг йўл харитаси-2020” дастури доирасида тавсия этиладиган қўллов тадбирлари муҳим аҳамият касб этади.

Дастур амалга оширила бошлагандан буён 1 322та лойиҳага давлат томонидан 40 млрд. тенге маблағ сарфланиб, қўллов кўрсатилди. Кредит портфели бўйича вилоят республикада иккинчи ўринда.

Шунингдек, “Оңтүстік” Минтақавий сармоявий маркази ва “Ырыс” Микромолия ташкилоти орқали 6 млрд. тенгега 2 096та лойиҳа молиялаштирилиб, 5 минг иш ўрини очилди (шундан 1,7 мингтаси муқим иш).

Лойиҳаларнинг 90 фоизи қишлоқ аҳоли манзилларида амалга оширилмоқда. Элбошининг қишлоқ хўжалигини иқтисодий ривожланишнинг янги драйверига айлантириш тўғрисидаги топшириғини бажариш натижасида маҳсулот ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,9 фоизга ортиб, 257,4 млрд. тенгени ташкил қилди (2016 й. 8 ойида 220,8 млрд. тенге бўлган).

Маълумотнома: 

2017 й. режа – 523,8 млрд. тенге ёки 103,7 фоиз;

2016 й. аниғи – 480,4 млрд. тенге.

Ўсиш: гўшт – 5,1 фоиз, сут – 2,0 фоиз, тухум – 9,1 фоизга ортиши ҳисобидан.

“Агросаноат мажмуасини ривожлантириш” дастурининг талабларига мувофиқ келадиган 158та ширкат очилди. (режа – 75та эди, республикада олдинги қаторда), уларда 3 мингдан зиёд иш ўрини ташкил этилди.

Маълумотнома: 

46 – сут етиштириш, 55 – гўшт маҳсулоти, 30 – мева-резавор йиғиш, қуритиш, 9 – интенсив боғлар, 5 – туя сутини етиштириш, 5 – парранда гўштини етиштириш, 3 – балиқ хўжалиги, 5 – қўй хўжалиги йўналишида.

Дастур доирасида очилган ширкатларга кўрсатилган молиявий қўлловлар натижасида, қишлоқ хўжалиги соҳасига йўналтирилган сармоялар миқдори 21,8 млрд. тенгени ташкил этиб, ўтган йилнинг тегишли даври билан солиштирганда 5,5 бараварга (ҚР – 99,7 фоизга) ортди.

Йил бошидан буён 2 700та кичик мол бўрдоқилаш майдончаси очилиб, жами 12 267тага, 650 оилавий сут фермаси ишга туширилиб, ҳаммаси 2 690тага етди. 

Маълумотнома: 

2017 й. режа: 3 013та кичик мол бўрдоқилаш майдончаси, 7 22та оилавий сут фермаси.

Бу йил Шимкент механика заводи базасида модулли сут қабуллаш бекатларини йиғиш бошланди.

Ушбу модулларнинг ширкатларга қўшимча кафолатсиз ҳамда олдиндан тўловсиз берилишини таъкидлаш жоиз (бекат қийматининг 50 фоизини яъни 2,5 млн.тенгени субсидия шаклида давлат тўлайди).

Ушбу механизм орқали бугунги кунгача 15та модулли сут қабуллаш бекати топширилди. 

Келгусида ушбу завод базасида модулли мол сўйиш бекатларини, кичик дўконларни йиғиш йўлга қўйилади.

 

ТУРИЗМ

Вилоятда туризм соҳасининг жадал ривожланаётгани кўзга ташланади. Ўтган йил билан таққослаганда туризм иншоотлари сони 31 фоизга ортиб, 195тани ташкил этди.

Жорий йилда Жанубий Қозоғистон вилоятига 128 минг сайёҳ келди. Бу ўтган йилга нисбатан 55 фоиз кўп. 

Энди ички туризмни ривожлантириш учун бор имкониятларни ишга солмоқдамиз. Яқинда эса Астанада ўтган ЭКСПО-2017 халқаро кўргазмасида вилоятдан 151 мингдан зиёд киши қатнашди.

Жанубга келувчи сайёҳларга қулай шароитларни ташкил этиш мақсадида вилоятда 1, 2 ҳамда 3 кунлик сайёҳлик йўналишлари тайёрланган. Уларга 84 тарихий-маданий иншоотлар ва табиий жойлар киритилган.

Вилоятда туризмни ривожлантириш мақсадида қуйидаги аҳамиятга молик лойиҳалар амалга оширилмоқда:

Минтақамизда 800дан зиёд тарихий ҳамда маданий обидалар жойлашган.

Шимкентнинг Эски шаҳарчаси ҳудудида очиқ осмон остида музей очиш режаланмоқда.

“Маънавий янгиланиш” дастури доирасида вилоятнинг соғломлаштириш масканларига 16 мингдан зиёд ўқувчи ва талабаларнинг экскурсиялари ташкил этилади.

Абу Наср Ал Форобий дунёга келган Ўқсиз манзили ва Абилай хоннинг Ўрдаси жойлашган Хон қўрғонни аслига келтириш ҳам сайёҳлар сонини орттиради, деб кутилмоқда.

Қазиғурт ҳамда Ўрдабоши туманларини жаҳон андазаларига мувофиқ сервисга ва туризм инфратузилмасига эга брендга айлантириш юзасидан фаол ишлар бажарилмоқда.

Хожа Аҳмад Яссавий мақбарасига келадиган маҳаллий ва хорижлик сайёҳларнинг оқимини инобатга олган ҳолда, унинг тарихини ҳамда ҳудудини жаҳон музейлари намунасида аудио-видео визуализациялаш ишлари амалга оширилмоқда.

Ўрта асрда Ўтрор қадимий шаҳарчаси ва Арслонбоб мақбарасини боғлаб турган йўлни тартибга келтириб, шу йўл бўйида миллий ҳунармандчилик устахоналарини жойлаштириш режаланмоқда. 

“Ягона дарча” қоидаси бўйича сайёҳларга хизматларнинг тўлиқ мажмуасини тавсия этадиган махсус “ONTUSTIK TOURISM CENTER” туристик ахборот маркази фаолият юритади.

Туристик хизматни онлайн тарзида олишга мўлжалланган “Ontustiktravel” портали орқали йил бошидан буён 4 224 кишига хизмат кўрсатилди.

Вилоятда зиёратгоҳларга келувчилар сони ортмоқда. Масалан, Туркистон шаҳридаги Хожа Аҳмад Яссавий мақбарасига ўтган йили 1 млн. киши келди. 

Хориж сармоядорларини жалб этиш мақсадида вилоятда “Сариоғоч”, “Қасқасу” тоғ-чанғи мажмуаси”, “Чордара Жағажай ҳордиқ маскани” ҳамда “Қадимий Туркистон” каби муҳим лойиҳалар тузилди.

Вилоятнинг Чордара, Сариоғоч ва Тўлебий туманларида 3та йирик туристик минтақа белгиланган. Бодом сув омбори соҳилида дам олиш ҳудудининг қурилиши 5 минг янги иш ўринини очишга имкон беради.

ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ВА МЕҲНАТ ЗАХИРАЛАРИНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ 

Элбошимизнинг бу йилги Қозоғистон халқига йўллаган Мактубига мувофиқ, аҳолини натижали иш билан таъминлаш ва меҳнат бозорини янгилаш бўйича вилоятимизда қатор ишлар бажарилмоқда.

Ўрта маълумотли ҳамда касбий билимга эга бўлмасада ўзини ўзи иш билан таъминлаганлар ҳамда ишсизлардан 15881 нафари техникавий ва қисқа муддатли касбий ўқиш билан қамраб олинди (йиллик режа 17,7 минг ёки 90 фоиз).

Қишлоқ фуқароларини кичик насия билан таъминлаш, ўз ишини очган ва кенгайтирган 612 кишига 2,3 млрд. тенге берилди (йиллик режа 813 киши ёки 75 фоиз).

Иш билан таъминлаш тадбирлари билан 54 275 киши, шу жумладан: муқим 36 минг (67 фоиз), вақтинча 18 минг (33 фоиз)киши натижали иш билан таъминланди.

Ушбу кўрсаткичлар республика миқёсида юқоридир (биринчи ўрин).

Жанубий Қозоғистон республикадаги аҳолиси зич жойлашган, ишчи кучи юқори минтақалардан бири ҳисобланади. Бу йил минтақамиздан меҳнат захиралари самарадорлигини ошириш мақсадида Шимолий минтақаларга 145 оила кўчирилди. Бу республика бўйича кўчган жами 273 оиланинг 53 фоизини ташкил этади.

Халқнинг турмушини яхшилашга “Орлеу” лойиҳаси ижобий таъсир кўрсатмоқда. Лойиҳа доирасида 18 277 оиладаги 105 742 кишига 6 млрд. тенге миқдорида ижтимоий ёрдам кўрсатилди. Натижада:

21 минг меҳнатга яроқли фуқаро иш билан таъминлаш тадбирларида қатнашиб, 85 фоизи (18 минг киши) муқим иш билан таъминланди;

619 киши ўз ишини очди;

Шартли пул ёрдами олувчиларнинг даромадлари 3,3 бараварга ортди (5,6 минг тенгедан 18,4 минг тенгега қадар);

Манзилли ижтимоий ёрдам олувчилар сони 26 фоизга камайди (2016 й. – 1366 киши, 2017 й. – 1015 киши);

18 ёшгача бўлган болаларга мўлжалланган нафақа олувчилар сони 7 фоизга камайди (2016 й. – 65,9 минг оила, 2017 й. – 61,2 минг оила);

Республика миқёсида лойиҳанинг бажарилиши олдинги қаторда (биринчи ўрин).

Жами ишсизлик даражаси 5,2 фоиз, қашшоқлик даражаси 4,8 фоизни ташкил этади.

Умуман олганда, вилоятда тадбиркорликни қўллаш, аҳолини иш билан таъминлаш ва туризмни ривожлантириш бўйича Давлат раҳбари ва Ҳукумат белгилаб берган вазифаларни тўла-тўкис амалга ошириш учун бутун куч-ғайратимизни сафарбар этамиз.

2017-10-02, 20:31 752
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.