26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тожикистондан – 3500 тонна инсонпарварлик ёрдами

Ўтган якшанба куни Тожикистон Республикасидан сув тошқини туфайли фавқулодда вазиятлардан жабр кўрган Қозоғистон халқига жўнатилган 61 вагон инсонпарварлик ёрдами қабул қилинди.

Юк Туркистон вилояти, Сариоғоч тумани, “Сариоғоч” вокзалига етиб келди. Шу билан бирга, мамлакатимизга Тожикистондан 15та юк машинасида озиқ-овқат маҳсулотлари олиб келинди. Тожикистондан жами 3500 тонна инсонпарварлик ёрдами олинди.

«Меҳр карвони»ни Тожикистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар ва фуқаро мудофаси қўмитаси раиси, милиция генерал-полковниги Рустам Назарзода олиб келди. Инсонпарварлик ёрдами ҳақидаги ҳужжатни Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Давлат моддий захиралар агентлиги директори ўринбосари Соҳиб Зиёдуллоев тантанали равишда топширди.

Делегацияни Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари Серик Тўленбергенов ва Туркистон вилояти ҳокими ўринбосари Бейсенбай Тажибаев бошчилигидаги гуруҳ кутиб олди. 

Вилоят ҳокими ўринбосари Тожикистон халқига миннатдорчилик билдирди.

Ушбу тадбирда Сариоғоч туманидаги тожик миллати вакиллари, Сариоғоч тумани оқсоқоллари, онахонлар ҳам иштирок этди. 

 Озиқ-овқат ва қурилиш материаллари ва юкланган инсонпарварлик карвони сув босган ҳудудларга йўл олди. 

2024-04-23, 19:55 631
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.