26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Фахрийлар шарафланди

Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокимлигида минтақамизнинг фахрий устозлари ва таълим соҳаси мутахассислари йиғилдилар. Ўқитувчилар кунига бағишланган тадбирда вилоят ҳокими Ж. Туймебаев, таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этишди. Минтақа раҳбари йиғилганларни касб байрами билан табриклади.

– Ўқитувчиларнинг касб байрами – умумхалқ байрам, – деди Ж. Туймебаев. – Муаллимлик ҳамиша энг ҳурматли касблар қаторидан жой олиб келган. Маънавий янгиланиш мағзини тавсифларкан, Элбошимиз миллий код ва миллий маданиятни сақлаб қолмасдан ҳеч нарсага эришиб бўлмаслигини таъкидлади. Устозларнинг бу жараёндаги роли ҳаммамизга аён. Ўқитувчи ҳамиша бола қалбига йўл топа олади. Ҳақиқий устозгина мустақил элнинг муносиб фарзандини тарбиялай олади. Ўқитувчилар – шогирдлар учун тирик намуна!

Шу билан бирга вилоят ҳокими ўқитувчилар билан янгиланган таълим дастури ва тажриба алмашиш хусусида фикрлашди. Фахрий устозлар ўз навбатида табрик ва эътибор учун миннатдорчилик билдирдилар. 

Учрашув давомида Жансейит Туймебаев 9 нафар фахрий ўқитувчи ва 26 ўқитувчига "Ташаккурнома" топширди. 

***

Бугунги кунда вилоятимизда 70 000 муаллим 638 000 ўқувчига таълим бермоқда. Таълим соҳасида барқарор ривожланиш кузатилмоқда. Вилоятимиз ўқувчилари республика ва халқаро олимпиадаларда ғалабаларга эришмоқдалар. 

Умумий фанлар бўйича вилоятимиз ўқувчилари жамоаси бир қанча йиллар давомида “Энг яхши олимпиада жамоаси” унвонини ҳамда 1-3 ўринларни эгаллаб келмоқда. 

Жорий йилда энг яхши муаллимларга квартиралар калитлари, Таълим ва фан  вазирлигининг ташаккурномалари ва Фахрий ёрлиқлари топширилди. Бундан ташқари мамлакатимизнинг энг яхши 10 мактаби қаторига Мақтаарал туманидаги истеъдодли болалар мактаби ва Қазиғурт туманидаги Ж. Қаппаров номли физика-математика мактаб-интернати кирган. 

 

 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2017-10-02, 20:37 664
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.