26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистон Республикаси ўзбек этномаданият бирлашмалари “Дўстлик” ҳамжамияти “Дўстлик дастурхони” палов танловининг НИЗОМИ

І. Умумий қоидалар  

Мазкур Низом Қозоғистон Республикасида истиқомат қилувчи пазандалар ўртасида “Дўстлик дастурхони” танлови (матн давомида – танлов)ни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди. 

Танлов ташкилотчиси – Қозоғистон ўзбек этномаданият бирлаш­маларининг “Дўстлик” ҳамжамияти ҳисобланади.

ІІ. Танловнинг мақсад ва вазифалари 

- Ўзбек этносининг миллий маънавияти, маданияти ва қадрият­ларини ривожлантириш, миллий таом – палов тайёрлашнинг хилма-хил усуллари ва технологияларини намойиш этиш;

- фуқаролар орасида жонажон ўлкамизнинг тинчлик-осо­йишталигини, жамиятимизда ҳукм сураётган этнослараро аҳиллик, ҳамжиҳатлик, дўстлик ва бирдамликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшиш; 

- турли этнослар вакилларини бир дастурхон атрофида жам­лаб, уларнинг бир-бирларини яхшироқ билишларига,  ўзбекона меҳмондўстлик анъаналари билан танишишларига имконият яратиш;

- ўзбек пазандачилиги намунасида урф-одатлар ва анъаналарни ривожлантириш.

ІІІ. Буюртмаларни қабул қилиш тартиби 

Танловда сўнгги 5 йил ичида танловда қатнашиб, ғолиб бўлган ошпазлардан ташқари республикамизнинг барча вилоятлари ва туманларидан ҳамда қўшни давлатлардан келган, пазандалик маҳоратини намойиш этиш истагидаги барча инсонлар, этник келиб чиқишидан қатъиназар,  қатнашишлари мумкин.

Улар буюртмаларини қуйидаги жадвалга мувофиқ тўлдириб, 2017 йил 12 октябрь соат 10-00гача ташкилий қўмитага етказишлари ёки шу муддатгача электрон почта орқали юборишлари лозим. Мурожаат учун телефонлар: 

8-701-571-58-95; 8-701-739-90-10;  Эл.поч:  uzculcenkz.@mail.ru

IV. Ҳакамлар ҳайъати

Танлов иштирокчиларининг маҳоратини баҳолаш учун ташкилий қўмита томонидан маданият марказлари фаоллари, мутахассислар ва моҳир ошпазлардан иборат ҳакамлар ҳайъати тузилади.

V. Танловни ўтказиш тартиби

Танлов 2017 йил 14 октябрь куни “Ал-Акром” ёзги тўйхонасида ўтади.

 Ошпазлар 5 кг. гуручдан палов тайёрлашлари ва соат 12:00да ҳакамлар ҳайъатига тақдим этишлари лозим.

VI. Танлов иштирокчиларига қўйиладиган талаблар 

Ошпазлар касбий либосларда бўлишлари;

иш анжомлари ва иш жойининг саранжом-саришталиги;

тайёрланган паловга мос ном қўйилиши;

палов тайёрлаш ва безатишга янгича ёндашиш.

Тайёрланган паловнинг маза-тамига алоҳида эътибор берилади.

Эслатма: танлов ташкилотчилари ва ҳакамлар ҳайъати аъзо­­лари танловда иштирок этмайдилар.

VII.  Ғолибларни тақдирлаш  

Танлов ғолибларини ҳакамлар ҳайъати аниқлайди ва улар ташкилотчилар томонидан таъсис этилган мукофотлар ва дип­ломлар билан тақдирланадилар.

І ўрин –  битта; ІІ  ўрин – иккита;   ІІІ  ўрин – учта.

Шунингдек, ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра қуйидаги номинация соҳибларига ҳам махсус совғалар ва Ташаккурномалар берилади:

«Энг кекса ошпаз»;

«Энг ёш ошпаз»;

«Моҳир ошпаз»;

«Ўз касбининг устаси»;

«Омма олқишига сазовор ошпаз».

 

 

Ташкилий қўмита, 2017-10-06, 20:34 934
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.