26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шимкентда замонавий бокс мактаби очилди

Шаҳримизда болалар ва ўсмирлар учун халқаро талаб­ларга жавоб берадиган дастлабки бокс мактаби очилди. Мактабнинг очилиш маъросимида вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев иштирок этди.

Минтақа раҳбари ушбу бокс мактаби вилоятимиздаги ёш спортчиларимизнинг нуфузли мусобақаларга пухта тайёланиши учун яратилган махсус спорт базаси эканлигини таъкидлади.

– Спорт ва жисмоний тарбия – улкан миллий аҳамиятга эга ижтимоий соҳа ҳисобланади. Элбошимиз – соғлом халқ­­гина жаҳон рақобатига тайёр бў­лади, деб кўп маротаба айтган. Шу­­­­­­нингдек, Президентимиз 2020 йил­га қадар қозоғистонликларнинг 30 фоизини оммавий спортга жалб этиш лозимлигини таъкидлаган. Авлодимиз руҳи баланд, соғлиги мустаҳкам бўлиши учун оммавий спортни кенг тарғиб қилиб, ёшларнинг спорт билан шуғулланишига ўзимиз суянч бўлишимиз лозим, – деди Ж. Туймебаев.

Янги спорт иншоотида сўнгги намунадаги замонавий ўқув синфлари, машғулот хоналари, ётоқхона, тиб­биёт хонаси, ҳаммом, махсус касбий бокс иншооти ва 220 томошабинга мўлжалланган зал мавжуд.

Шунингдек, бу ерда ёшларнинг ма­­­­ҳо­­­­­ратини орттириш мақсадида олим­пиада ўйинлари ғолиблари ва миллий терма жамоа аъзоларидан дарс олиш учун барча имкониятлар яратилган. Ҳозирги кунда ушбу мактабда 700га яқин ўқувчи таълим олмоқда.

 

   

 

Шоҳбоз ИРИСМАТОВ, 2017-10-12, 11:02 896
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.