26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
А. Ниёзқулов: "Сеул тажрибаси тиббиётда жуда асқотяпти"

Инсон умри мобайнида баъзан хасталаниб ҳам қола­ди. Бундай чоғда, албатта, малакали  шифокорнинг муо­ла­жасига муҳтожлик сезади. Тўғри қўйилган ташҳис ва шунга мувофиқ қилинган тиббий кўмак натижасида дард тезда чекинади. 

Қарабсизки, яна кундалик ҳаётга қайтиб, кечагина бе­зовта қилган оғриқни бир зумда унутасиз. Баъзида эса айрим шифокорларнинг салгина қўрслиги ёхуд ўз ишига совуққонлик билан қараётганидан куюниб, хуноб бўламиз. Нима бўлганда ҳам аксар шифокорлар  билимли, Гиппократ қасамёдига содиқ, ўз вазифасига сидқидилдан  ёндошадиган касб эгаларидир. 

Яқинда “Қорабулоқ” Сайрам туман касалхонасига йўлим тушиб, бош шифокор, тиббиёт фанлари номзоди Абдураҳмат Ниёзқулов билан суҳбат давомида тилга олинган масалалар ҳақиқат эканига амин бўлдим.

– Абдураҳмат Абдуқодир ўғли, сиз етакчилик қилаётган туман касал­хонасига поликлиника қў­­шил­гани ҳақида эшитдик. Айтинг­чи, бунга нима сабаб бўлди?

– Ҳақиқатан ҳам Президентимиз Н. Назарбаевнинг мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини қарор топ­тиришга йўналтирилган кўр­сатмасига мувофиқ, қолаверса, вилоят ҳокимлиги ҳамда соғликни сақлаш бошқармасининг тегишли  қарорига кўра, жорий йилнинг 2 октябридан эътиборан ”Қорабулоқ”  поликлиникаси касалхона тарки­бига қўшилди. Ёдингизда бўлса, авваллари улар алоҳида фаолият кўрсатган эди. Шифохона ва поликлиниканинг биргаликда иш юритишига асосий сабаб шу­­­ки, биринчи галда, аҳолига тиб­бий ёрдам кўрсатиш сифати яхши­ланади. Бизнинг касалхона ҳудуддаги жами 83 минг нафар  ҳамюртга тиббий кўмак кўрсатади. Демак, бундан буён шунча фуқа­ронинг иши енгиллашди, деган гап. Чунки олдин бемор биринча навбатда поликлиникага келиб, порталь очириши керак бўларди. Сўнгра, касалхонада даволанишни бошларди. 

Мана, энди сарсонгарчиликка чек қўйилди. Иккинчидан, ста­тис­­тика маълумотлари икки жой­да олиб бориларди. Бу, ўз нав­­­батида, беморга тааллуқли за­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­рур маълумот олишни бироз қи­йин­лаштирарди. Бу икки тиббиёт муассасасининг фаолияти бирга юритилгач, бу сингари муаммолар ўз-ўзидан барҳам топади. Бундан ташқари, шифокорларнинг хизмати ҳам енгиллашади. Бундай ҳолат “Ақсукент” туман касалхонасида ҳам юз берди. Тиббиёт соҳасидаги бу ўзгаришлар баъзилар ўй­­­­ла­гандек, бировларнинг ўрнини эгал­лаш ёки кадрлар алмаштириш мақсадида эмас, балки аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини тубдан  яхшилаш учунгина амалга оширилмоқда. Ўйлаймизки, кўп вақт ўтмай беморлар ҳам ижобий ўзгаришнинг гувоҳи бўлишади.

– Яқинда Жанубий Кореяга  борганингизни эшитдик. Уш­бу сафарнинг мақсад ва ва­зифалари ҳақида айтиб бер­сангиз?

 – Бажонидил. Чиндан ҳам вилоят соғликни сақлаш бошқар­масининг ташаббуси билан туман касалхоналарининг 20 нафар бош шифокорлари тиббий суғурта маса­ласи юзасидан тажриба ўрга­ниш мақсадида Жанубий Кореяда беш кун сафарда бўлдик. Кунчиқар мамлакат тиббий суғуртага бундан чорак аср аввал ўтган экан. Жа­ну­бийқозоғистонлик бир гуруҳ шифо­корлар Суал ва Сеул шаҳарларига ташриф бу­юрдик. 

Шуни таъкидлаш жоизки, улар­­­­да фақат Сеул давлат тиб­би­ёт университетидан ташқари ҳамма жойда даволаш пулли. Яъни, тиб­бий суғурта орқали даво­лани­шади. Тиббиёт шу қадар ях­­­­ши ривожланганки, ҳамма нарса компьютерлаштирилган. Кореяда жами 51 млн. аҳолига бир йил­да атиги 80 нафар ши­фокор тай­ёрланишининг ўзи бу соҳада сифат кўрсаткичига қандай аҳамият берилишини айтиб турибди. Қис­қаси, қаерда бўлмайлик, ҳам­ма жойда фақат замонавий тех­нологияга кўзингиз тушади. 

Сафар давомида  ўзимизга керакли кўп жиҳатларни ўр­ган­дик, буларининг ҳаммаси кел­гуси ишимизда албатта, асқо­та­ди, деб ўйлайман. Тажриба ўр­­ганиш мақсадида сафарга йўл­лаган вилоят соғликни сақ­лаш бошқармаси раҳбари Му­ҳан Егизбаевга алоҳида мин­натдорчилик билдираман. Зеро, тиббиёт соҳасида илғор чет эл таж­рибаларни ўрганиш ва улар­ни амалда қўллаш, пировард натижада, ўзимизда ҳам соғликни сақлашни тубдан яхшилаши, шубҳасиздир.

– Айтганингиз келсин, са­мимий суҳбатингиз учун раҳмат!

 

 

 

Суратларда: Жанубий Кореяга бор­ган жанубийқозоғистонлик ши­фо­корлар ҳамкасблари билан.

И. КАРИМОВ, 2017-10-24, 11:32 841
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.