26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ж. Туймебаев: "Бюджетни нотўғри ўзлаштирган раҳбарлар жазоланади"

Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокимлигининг навбатдаги йиғилишида минтақа раҳбари Ж. Туймебаев бюджет маблағини ўзлаштирмаган бошқарма раҳбарлари ҳамда туман, шаҳар ҳокимларининг ишини “қониқарсиз” деб баҳолади.

– Вилоят ҳокими бюджет маб­лағини самарали ва вақтида ўзлаш­тириш ҳар бир раҳбарнинг асосий вазифаси эканини таъкидлади. Шу­­нингдек, у хазина маблағини тўғ­ри ўзлаштирмаган раҳбарлар жазо­ланишини етказди. 

– Ушбу йў­налишдаги фаолия­тимизни Давлат раҳбари ва Ҳуку­мат жиддий назо­ратга олган. Шу сабабли, бюд­жет харажатини ўз­лаштириш масаласини мунтазам, ой сайин қараб, таҳлил қиламиз. Лекин молия бошқармасининг маълу­мотига кўра, вилоят бош­қар­малари ва туман, шаҳар ҳоким­ларининг бюджет харажатини ўз­лаштириш йўналишидаги фао­лияти ночор. Ҳатто, ўтган йили бюд­­жет харажатини ўзлаштириш бў­йича берилган топшириқлар бажа­рилмагани аниқланди. Қатор вилоят бошқармалари раҳбар­лари ҳамда туман, шаҳар ҳокимларининг бюджет маблағини ўзлаштириш бўйича фаолиятига “қониқарсиз” деган баҳо бераман, – деди Ж. Туймебаев.

Мажлисда 2017 йилги 9 ой­нинг натижаси бўйича вилоят бюд­же­тининг ижроси тўғрисида сўз ол­ган вилоят молия бошқармаси раҳбари вазифасини бажарувчи Р. Мулкеманов вилоят бошқармалари бўйича 209,6 млн. тенге, туман, шаҳарларда эса 559,4 млн. тенге маблағ ўзлаштирилмаганини маълум қилди.

– Умуман, йил бошидан бери вилоят қурилиш, энергетика, автомо­биль йўллари ва тадбиркорлик бошқармалари молиялаштириш режаларига 17,1 млрд. тенгега 25 марта асоссиз ўзгартишлар киритган. Бугунги кунда вилоят бюджетининг маблағи 99,8 фоиз ўзлаштирилмоқда, – деди у.

Маърузачининг маълумотига кўра, энг йирик миқдорда ўзлаштирилмаган маблағ Сариоғоч, Сайрам туманлари,  Шимкент шаҳри ҳокимликларида, вилоят энергетика ва уй-жой ком­мунал хўжалиги ва жисмоний тарбия ҳамда спорт бошқармалари улушида.

Йиғилишни якунлаган минтақа раҳбари маърузадаги маълумотлар асосида бошқарма раҳбарлари, туман, шаҳар ҳокимлари, камчи­ликларга йўл берган масъул ўрин­босарларига уч кун ичида маъму­рий чора кўриб, натижасини эълон қилишни ҳамда туман, шаҳар ҳокимларига жорий йилнинг даро­мадлар режасини тўлиқ бажаришни топширди.

Шунингдек, ҳоким туман, шаҳар раҳбарларига жорий йилги бюджет маблағларини тўлиқ ўзлаштириб, ижобий натижага эришишни топ­ширди.

 

М. ЭЛТОЕВА, 2017-10-25, 19:28 643
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.