26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Партия замонавийлашув жараёнида

ПРЕЗИДЕНТ НУРСУЛТАН НАЗАРБАЕВ «НҰР ОТАН» ПАРТИЯСИ СИЁСИЙ КЕНГАШИНИНГ КЕНГАЙТИРИЛГАН ЙИҒИЛИШИДА ИШТИРОК ЭТДИ

Йиғилишда Сиёсий кенгаш аъзолари: Ҳукумат, Президент девони раҳбарлари, Давлат котиби, Мажлисдаги «Нұр Отан» фракцияси депутатлари, марказий ва маҳаллий давлат органлари раҳбарлари иштирок этишди. 

Кенгайтирилган мажлисда мамлакатнинг сиёсий ва иқтисодий маънавий янгиланиш жараёнлари доирасида олиб бораётган партия фаолияти натижалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Элбоши мамлакатда содир бўлаётган ўзгаришларга мос равишда «Нұр Отан» партиясини замонавийлаштириш зарурлигини маълум қилди.

– Мамлакат замонавийлашаётгани учун иқтисодиёт ва сиёсий кучлар ҳам бунга мос келишлари керак, – дея таъкидлаб ўтди давлат раҳбари. – Ўтган йилларда партия Қозоғистонда вазиятни барқарорлаштириш, шунингдек, мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий тараққий эттириш, аҳоли турмуш даражасини юксалтириш билан боғлиқ долзарб масалаларни ҳал этиш бўйича белгиланган вазифаларни амалга оширишга катта ҳисса қўшди.

Давлат раҳбари «Рухани жаңғыру» маънавий янгиланиш дастурини «Нұр Отан» партияси мафкуравий фаолияти учун дастуриламал бўлиши зарурлигини таъкидлади.

Қозоғистон Президенти партияни тубдан ислоҳ қилиш юзасидан аниқ таклифлар киритиш муҳимлигига эътибор қаратиб, партия раисининг биринчи ўринбосари Мухтар Қул-Мухаммеднинг ҳисоботини тинглади. 

 

 

Akorda.kz, 2017-11-03, 19:59 702
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.