26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистонда байрам кунлари тасдиқланди

ҚР Бош вазири Бақитжан Сағинтаев  жорий йил 31 октябрь куни “Қозоғистон Республикасида байрам кунлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида” 689-сонли ҚР Ҳукуматининг фармойишини им­золади. Ушбу ҳужжатга мувофиқ,  46та байрам кунидан иборат рўйхат тасдиқланди. 

Қозоғистон Республикаси Миллий гвардияси куни – 10 январь;

Шукрона куни – 1 март;

Ер тузилиши, геодезия ҳамда картография куни – мартнинг иккинчи шанбаси; 

Геолог куни – апрелнинг биринчи якшанбаси;

Илм-фан ходимлари куни – 12 апрель;

Қозоғистон Республикаси Давлат қўриқлаш хизмати куни – 21 апрель;

Маданият ҳамда санъат ходимлари куни – 21 май;

Сиёсий қатағон ҳамда очарчилик қурбонларини хотирлаш куни – 31 май;

Кимё саноати ходимлари куни – майнинг сўнгги якшанбаси;

Қозоғистон Республикаси Давлат рамзлари куни – 4 июнь;

Эколог куни – 5 июнь;

Полиция куни – 23 июнь;

Давлат хизматчиси куни – 23 июнь;

Енгил саноат ходимлари куни – июнь ойининг иккинчи якшанбаси;

Тиббиёт ходимлари куни – июннинг учинчи якшан­баси;

Алоқа ҳамда ахборот ходимлари куни – 28 июнь;

Дипломатик  хизмат куни – 2 июль;

Қозоғистон Республикаси миллий хавфсизлик орган­лари куни – 13 июль;

Балиқ хўжалиги ходимлари куни – июлнинг иккинчи якшанбаси;

Металлург куни – июлнинг учинчи якшанбаси;

Савдо ходимлари куни – июлнинг тўртинчи якшан­баси;

Транспорт ходимлари куни – августнинг биринчи якшанбаси;

Қурувчилар куни – августнинг иккинчи якшанбаси;

Чегарачилар куни – 18 август;

Спорт куни – августнинг учинчи якшанбаси;

Шахтёрлар куни – августнинг сўнгги якшанбаси;

Билимлар куни – 1 сентябрь;

Нефть-газ мажмуаси ходимлари куни – сентябрнинг биринчи якшанбаси;

Оила куни – сентябрнинг иккинчи якшанбаси;

Қозоғистон халқи тиллари куни – сентябрнинг учинчи якшанбаси;

Атом соҳаси ходимлари куни – 28 сентябрь;

Адлия органлари ходимлари куни – 30 сентябрь;

Машинасозлар куни – сентябрнинг сўнгги якшан­баси;

Меҳнат куни – сентябрнинг сўнгги якшанбаси;

Мудофаа саноати ходимлари куни – 6 октябрь;

Ўқитувчилар куни – октябрнинг биринчи якшан­баси;

Қутқарувчилар куни – 19 октябрь;

Ўрмон хўжалиги ходимлари куни – октябрнинг учинчи якшанбаси;

Ижтимоий муҳофаза тизими ходимлари куни – октябр­нинг сўнгги якшанбаси;

Қўриқлаш ташкилотлари ходимлари куни – 29 октябрь;

Ташқи разведка куни – 5 ноябрь;

Статистика куни – 8 ноябрь;

Миллий валюта – тенге куни, Қозоғистон Республикаси молиявий тизими ходимларининг касбий байрами – 15 ноябрь;

Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни – ноябрнинг учинчи якшанбаси;

Прокуратура куни – 6 декабрь;

Энергетиклар куни – декабрнинг учинчи якшан­баси.

Миллий байрамлар: Қозоғистон Республикасидаги Миллий байрам – 16-17 декабрда нишонланадиган – 16 декабрь – Мустақиллик куни.

Қозоғистон Республикасидаги давлат байрамлари:

1-2 январь – Янги йил;

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни;

21-23 март – Наврўз байрами;

1 май – Қозоғистон халқининг бирлиги байрами;

7 май – Ватан ҳимоячилари куни;

9 май – Ғалаба куни;

6 июль – Астана куни;

30 август – Қозоғистон Республикаси Конституцияси куни;

1 декабрь – Қозоғистон Республикасининг Тўнғич Президенти куни.

 

 

Tengrinews.kz манбасидан тайёрланди, 2017-11-07, 09:41 1006
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.