26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шимкентга янги ҳоким тайинланди

Қозоғистон Республикаси Пре­зиденти Маъмурияти, шаҳар мас­лаҳати розилиги ҳамда Жа­ну­бий Қозоғистон вилояти ҳоки­ми­нинг фармойишига кўра,  Шим­кент шаҳри ҳокими этиб Нурлан Сауранбаев тайинланди.

Вилоят ҳокими Ж. Туймебаев Шимкент шаҳри ҳокими лавози­мига тайинланган Нурлан Ер­мек­­ули Сауранбаевни шаҳар фа­олларига таништириб, ишла­рига муваффақият тилади.

Шимкент шаҳри Элбоши эътибо­ридаги иқтисодий тараққий этган эли­мизнинг учинчи шаҳри эканлигини, унинг мақомини таъкидлаган минтақа раҳ­­бари шаҳар ҳокими зиммасидаги вази­фаларни обрў билан адо этишига ишонч билдириб, қатор топшириқлар берди.

– Сиз, касб даражаси юқори, давлат хизматининг турли соҳаларида чиниққан, тажрибали мутахассиссиз. Шунинг учун ҳам, Нурлан Ермекули, шаҳарнинг иж­­­­­­­­­­тимоий-иқтисодий тараққиётига сал­бий таъсир этаётган қатор масала­лар­га эътибор қаратиб, давлат дас­тур­ларининг ижросини таъминлаш, шаҳар бюджетининг даромадлар қисмини ошириш учун меҳнат қиласиз. Шунингдек, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш мақсадида сармоядорларни жалб этиш, янги ишлаб чиқариш корхоналарини барпо этиш эвазига турғунларни иш билан таъминлаш, шаҳарга янгидан қўшилган аҳоли манзилларининг ин­фра­тузилмаларини ривожлантириш бора­сида аниқ тадбирлар қабул қилишни топшираман, – деди вилоят ҳокими.

Н. Е. Сауранбаев 1967 йил 20 майда таваллуд топган, олий маълумотли, ихтисоси – иқтисодчи.

Меҳнат фаолиятини 1991 йили Астана шаҳрида “Еңбек” компаниясига бош директорликдан бошлаган. 1997-2002 йилларда Қозоғистон тадбиркорлар кон­грессининг ижроия директори, “Қа­зақстан темір жолы” республика давлат корхонасининг “Жолаушылар тасымалы” корхонаси директори, “Атиров нефтни қайта ишлаш заводи” ОҲЖнинг биринчи вице-президенти бўлиб ишлаган.

2002-2016 йилларда “ҚазМұнайГаз” Миллий компанияси”ҳиссадорлик жа­миятининг инжиниринг ҳамда сервис хизматлари департаменти директори, нефть ташиш, сервис лойиҳалар бў­йича бошқарув дирек­тори, Қозоғистон Республикаси Индустрия ва янги тех­нологиялар вазири ўринбасари ҳам­да  Мудофаа вазири ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

2017 йилнинг февраль ойидан эътиборан, ЭКСПО-2017 халқаро их­ти­­­­сос­­­­лаштирилган кўргазмасини тай­ёр­лаш ҳамда ўтказиш масалалари штабининг ташкилий қўмитаси раҳбари лавозимида ишлаган.

“Құрмет” ва “Парасат” орденлари, “ҚР Мустақиллигига 20 йил” юбилей медали билан тақдирланган.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2017-11-08, 18:35 705
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.