26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Спорт – эл шуҳратини оширади

Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев минтақада ўтаётган боксдан республика биринчилиги арафасида спортчилар билан учрашди. Улар орасида ҚР бокс федерациясининг вице-президенти Юрий Цхай, боксдан Қозоғистон миллий жамоаси бош мураббийи Мирзағали Айтжанов, ҚРда хизмат кўрсатган спорт усталари, ҳатто Олимпиада чемпионлари Биржан Жақипов ҳамда Қайрат Ералиевлар бор.

Учрашувда вилоят раҳбари меҳмонларга миннатдорчилик билдириб, бирданига уч нафар олимпиада чемпионининг вилоятимизга ташриф буюрганини таъкидлади. Шунингдек, вилоят ҳокими минтақанинг спорт соҳаси жадал ривожланаётганини айтиб ўтди.

– Элбошимиз “Спорт – элнинг шон-шуҳратини ошириб, обрўсини юксалтиради. Бу соҳада спортчиларимиз кўк байроғимизни ҳилпиратиб келмоқда”, деган эди. Жанубга Серик Қўнақбаевдай ифтихоримизга мураббийлик қилган Юрий Андреевичнинг, шунингдек Олимпиада чемпионлари ташрифининг ўзи фахрдир. Биз вилоятимизда спортга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Таъкидлаш жоиз, минтақамизда 43та спорт мактаби мавжуд. Элнинг мартабасини ошириш учун спортчиларимизга барча имкониятлар яратишимиз керак, – деди Жансейит Қансейитули.

Ўз навбатида сўз олган миллий жамоанинг бош мураббийи Мирзағали Айтжанов вилоятимиз спорти, шу жумладан бокснинг юқори савияда эканлигини айтиб ўтди.

Учрашувга келган таниқли спортчилар келажакда жанубда маҳорат сабоқларини ўтказиб туришларини маълум қилишди. Тадбир сўнггида вилоят раҳбари меҳмонларга омад тилаб, эсдалик совғалар топширди.

 

 

М. ЭЛТОЕВА, 2017-11-13, 19:49 733
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.