26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Барқарорлик, янгиланиш, фаровонлик

ҚР Президенти Нурсултан Назарбаев Бош вазир Бахитжан Сағинтаевни қабул қилди.

Давлат раҳбари учрашувда Ҳукуматнинг йил бошидан буён амалга оширган ишларига тўхталиб, иқтисодиётнинг турли шўъбаларидаги давлат ва соҳавий дастурларни янада сифатли бажаришнинг аҳамияти юқорилигига эътибор қаратди.

– Йил охирлаб қолди. Ўтган даврда салмоқли иш бажарилди. Биз ЭКСПО кўргазмасини, Ислом ҳамкорлик ташкилотининг илмий ва юқори технологиялар бўйича саммитини ўтказдик. Бошқа соҳалардаги лойиҳаларни ҳам амалга ошириб келмоқдамиз. Умуман, иқтисодиётимиз барқарор ривожланмоқда, – деди Элбоши.

Бахитжан Сағинтаев Қозоғистон Президентига жорий йилнинг 10 ойидаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш натижаларини айтиб, бир неча кўрсаткич ва индикаторлар бўйича ижобий ўзгаришлар бўлганлигини алоҳида таъкидлади. 

– Ўтган ўн ой якуни бўйича ички ялпи маҳсулот 4 фоизга ўсди.  6та соҳа бўйича қисқа муддатли иқтисодий индикаторларнинг ижобий ўсими кўзга ташланади. Шунингдек, йил сўнггигача мамлакатимизнинг транспорт-транзит салоҳиятини орттиришга йўналтирилган лойиҳаларни амалга ошириш орқали яхши натижаларни кутаяпмиз, – деди Бош вазир.

Шунингдек, Бахитжан Сағинтаев Нурсултан Назарбаевга умумий капиталга жалб этилган сармоя миқдори 6,5 фоизга ошганини маълум қилди. Бош вазир бу индикатор бўйича асосий ўсиш республика иқтисодиётига жалб этилган хусусий сармоялар миқдорининг ортиши ҳисобидан эканлигини билдирди.

Учрашув сўнггида Давлат раҳбари Б. Сағинтаевга қатор топшириқлар берди.

Akorda.kz., 2017-11-16, 12:27 724
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.