26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ақл ёшда эмас, бошда
Яқинда вилоят марказида «Интеллектуал – 2050» халқаро жамғармаси, Россиянинг «Билимни қўллаш» жамғармаси, Қозоғистон ва Марказий Осиёдаги Кембриж Университети ваколатли вакили – «Study Inn» таълим маркази ҳамкорлигида қозоқ, рус ҳамда инглиз тилларида ўтказилган олимпиадада Туркистондан иштирок этган 4-10 синф ўқувчилари орасида М. Жумабаев номли мактабнинг 5-«Д» синф ўқувчиси Д. Атоева ҳамда 7-«А» синф ўқувчиси Б. Садиқовалар фахрли иккинчи ўринга сазовор бўлишди. Бу – катта ютуқ. Ўтган йили ушбу мактаб базасида вилоят миқёсида уч тилли таълим йўналишида семинар ўтказилиб, мактаб тажрибаси вилоятга ўрганиш учун тавсия қилинган эди. Шу ўринда ривоятга мурожаат этмоқ жоиз. Турли тилда гаплашадиган сайёҳлар бир хум тилла топиб олишгач, ҳар бири ўз тилида бу хазинани тенг тақсимлаб олиш кераклигини айтар экану, лекин бирининг тилини бири тушунмаганлиги боис, пировардида воқеа жанжалга уланибди. Қиссадан ҳисса – кўп тилни билмоқ, кўп билимлар эгаси бўлмоқ, маърифат хазинаси калитини эгалламоқ, демакдир. Минглар орасида ғолиб чиққан. Диана Атоева биринчи синфдан инглиз тилини мустақил ўрганади. Иккинчи синфдан «Ёш тадқиқотчилар» илмий ишида иштирок этиш баробарида математика, инглиз тили каби фанлар бўйича халқаро танловларда иштирок этган ҳамда фахрли биринчи учликда ғолиб бўлган. Дарсдан бўш пайтларида халқаро университет қошидаги гимнастика гуруҳига қтнайди. Шаҳар, вилоят, республика мусобақаларида кўп бор ғолиб чиққан. Ақл ёшда эмас, бошда, деганларидек, учинчи разрядли гимнастикачи даражасига эришган Диананинг дипломлари 15та, медаллари эса 6тани ташкил этади. Диананинг синф раҳбари Азиза Абдукаримова иқтидорли шогирдининг муваффақиятларидан беҳад хурсанд.
Ш. МАДАЛИЕВ, 2017-04-04, 16:24 572
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.