26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги раҳбарга муваффақият тилади

Жанубий Қозоғистон вилоят ички ишлар департаментига янги раҳбар  тайинланди. 

ҚР Ички ишлар вазирлиги буйруғи билан бу лавозимга полиция полковниги Қайрат Султанбайули Далбеков келди. Янги раҳбарни таништириш тадбирида вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев иштирок этиб, унга келгуси ишларида муваффақият тилади.

– Жанубий Қозоғистон вилояти аҳоли сони жи­ҳатидан энг олдинги саф­ларда турадиган минтақа. Аҳоли кўп ҳу­дудда иш ҳам кўп бў­лади. Бу катта масъу­лиятни талаб этади. Ички ишлар соҳасида тўплаган тажрибангиз ва билимингизга таяниб, зиммангизга юклатилган вазифани обрў билан бажаришингизга тилак­дошман, – деди Жансейит Қансейитули.

***

Қайрат Султанбайули 1963 йил Жану­бий Қозо­ғистон вилояти Сайрам туманининг Оқсув қишло­ғида туғилган.

1982-1984 йилларда Совет Армияси сафида ракета бўлимида ҳарбий бурчини адо этган.

1985-1989 йилларда Қарағанди шаҳридаги Ички ишлар вазирлигининг олий мактабини тамом­лаган. Ички ишлар ор­ганларидаги меҳнат фа­олиятини 1989 йили Шимкент вилоят ижроия қўмитасининг ИЧ-167/1 муассасасида тезкор бўлимнинг тезкор ваки­ли бўлиб бошлаган. 1994 йили Давлат тер­гов қўмитаси Жа­нубий Қозоғистон ви­лоят бошқармаси 3-бўлимининг ўта муҳим ишлар бўйича тезкор ва­кили хизматини бажарган.

Шунингдек, у Мақ­та­арал туман ички ишлар бошқармаси бошлиғининг би­ринчи ўринбосари,  Кентов шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 2009 йил январь-май ойларида ЖҚВ ИИД бош­лиғи ўринбосари, 2011-2013 йилларда вилоят ИИД бошлиғининг би­ринчи ўринбосари бўлган. 

2013 йилдан бери Манғистау вилоят ички ишлар департаменти бошлиғи вазифасини бажариб келди.

Шу кунгача вилоят ИИД бошлиғи бўлган Жанат Сулейменов ҚР Ички ишлар вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2017-12-14, 10:37 695
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.