26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
"Сувлар борми, бир туш айтсак"ни ўқиб

Мақолада долзарб му­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­аммо кўтарилган. Ҳо­­зирда айрим лоқайд би­родарларимиз оқар сув­ларга ҳаром ўлган ҳай­­­­­­­­­­­­­­­­вонларни, кераксиз қо­­­­­­­­ғоз қутиларини, келин ва қизларимиз эса ахлат ва мағзаваларини оққи­зиш­­­­­­­­­­­моқда. Дарҳақиқат, 70-йилларда ариқ сув­ла­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ри тоза ва зилол бўл­ган. Бизнинг қишлоқдан ўтадиган Бодом дарёси бўйлари тўқайзорлардан иборат эди. Кейинги йил­ларда нафақат тў­қай­­­зорлар, балки да­рахтлар ҳам қир­қи­либ кетди. Тоғ чўқ­қи­ла­рида оппоқ қор ёзнинг чилласида ҳам эриб кет­­­­­­­­­­­­­­­­­­масди, чунки у ерлар 

арчазорлар билан қоп­ланган эди. Арчазорлар қуёш нурини тўсиб, қор­­­­ни тез эришдан асраб, ёз ойларида нам ва сув­нинг мўл бўлишини таъмин­­ларди. Кунлар исиб, ҳаво қуриб кети­шининг олдини оларди. Ҳозир тоғларда ар­ча­лар жуда кам қол­ган. «Ариқ суви­ни булғаш гу­­­ноҳ»,  ҳисобланади ва бу ақи­да аҳолининг қон-қонига сингиб кетганди.

Шу туфайли уларнинг кўпчилиги ариққа чўп тушса ҳам олиб ташларди. Ёш­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ларга ҳам шу давр тар­­биясини боғча ёшидан бериб бориш мақсад­­­­­­га мувофиқ деб ўйлай­­­­ман. Зеро, ёш авлодни ни­­­­­­­­ҳолга қи­ёс­­­­­­­­­­­­­­­­­­­лашади. Ус­­­­­­­­­­­­тоз шогирдининг қал­бида баҳор чечаклари каби атроф-муҳитга бўл­­­­­­­­ган илиқ туйғуни уйғота, меҳр-шафқат ҳиссини қўз­­­­­­­­­­­ғота олса, шундагина бу бақувват қўллар, бу меҳрга тўла юрак­­­­­­­­­лар билан бутун дунёни жаннатга айлантириш мумкин. 

Биз теварак-атрофни обод қилиш, ариқлар қазиб, дарахтларни оқлаш каби кўплаб тадбирларни ўқув­­­­­­­­­­­­чи ёшлар билан амал­­­­­­­­­­­­­­­­­­­га оширишимиз за­рур. Бу саъй-ҳаракатлар ке­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­лажагимиз, насли­­­­мизнинг са­­­­­­­­­­­­­ломатлиги учунлигини бутун вужу­димиз билан англаб етишимиз жоиз. Демак, биз, ҳамиша шундай қал­бида ўти бор, ёниб яшайдиган инсон бўлишга ҳаракат қилишимиз даркор. Зеро табиат соғломлиги – бизнинг баркамоллигимиз манбаидир. Таби­­­­­­­­­­­­­­ат­­­­­­­­­­ни асраб- авай­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­лаш мақсадида «Яшил соқ­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­чи» отрядлари фаолият юритиб, хайрли ишлар­­­­­­­ни амалга ошири­шарди. Ҳозир ҳам шу ишни йўлга қўйиш вақти келди. 

Мухтар Шаханов Тў­­­­­­­­­­ле­­­бий тумани ёш­­­­­­­­­­­­ла­ри би­лан учра­шув­да ўқувчилик йилларини эсга олиб, қу­­­­йидагиларни айтган эди: 

– Тўртинчи синфдан бошлаб ёз чиқди, дегунча, ти­мур­чилар отряди тузиб, қишлоқ тозалигини қўл­га олардик. Кекса одам­лардан ёрдамимизни аямасдик. Қишлоқда қудуқ фақат ба­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­давлат оилаларда бў­­­ларди, одамлар асосан ариқ сувини истеъмол қи­лишарди. Чунки, у пайтда ариқ суви то­за эди.  «Етти ағанаса, ҳар қандай сув тоза бўлади», деган гап шу даврга тўғри ке­лар­­ди. Ҳозирги иф­­лос­ланган сув қанча ағанаса ҳам тоза бўлмаса керак...

Мақолада кўтарилган муҳим масала қоғозда қолиб кетмаса, дейман. Зеро, ота-боболаримиз «Поклик – имоннинг яр­ми», «Поклик – саодат калити», деб бежиз ай­­­­­­­­­­­тиш­­­­­­­­­­­маган. 

Ғ. ШОМУРОДОВ., 2017-12-15, 20:27 949
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.