26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Энергетика – тараққиёт таянчи!

Кеча вилоят ҳокими Ж. Туймебаев Энергетиклар куни муносабати билан “KEGOK” ҲЖ “Оңтүстік жүйеаралық электр тораптары” филиалида жой­лашган ҳудудий диспетчерлик марказининг фао­лияти билан танишди. Мазкур корхона бугунги кунда ҳудудимиздаги электр тармоқларини бошқаради. Жамоа ходимлари билан учрашган минтақа раҳбари соҳа мутахассисларини касб байрами билан табриклаб, марказнинг ишига муваффақият тилади.

Шундан сўнг, вилоят ҳо­кими “Қозоғистон халқи Ассамблеяси” биносининг фойесида уюштирилган ахборий кўргазмани ора­лаб кўрди. Бу ерда вилоя­тимиздаги энергетика ва уй-жой коммунал соҳасининг ютуқлари намойиш этилди.

Жансейит Қансейитули байрам тантанасида иш­тирок этиб, энергетика со­ҳа­сининг фахрийлари, электр энергияси ишлаб чиқа­рувчилар, таратувчилар, табиий газ, сув, иссиқлик билан таъминловчи кор­хоналар вакилларини  қут­лади. 

– Вилоятимизда Эл­бошимиз Н. Назарбаев тасдиқлаган “Яшил иқ­ти­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­содиётга кўчиш” кон­цеп­цияси натижали амалга оширилмоқда. Жорий йил Сайрам ва Қазиғурт туманларида иккита кичик сув электр станцияси ва Марказий Осиёдаги даст­лабки биогаз ускунаси фойдаланишга топширилди. Шунингдек, Сариоғоч ва Мақ­­­­­­­­­­­­таарал туманларида ик­кита йирик қуёш электр стан­­­­­­­циясининг қурилиши бош­ланди, – деди Жансейит Қансейитули.

Байрам тадбирида мин­­тақа раҳбари илғор мута­­­­­­­­­­­­­­­­хассисларга ҚР Энергетика вазирлигининг медаллари, вилоят ҳокими ҳамда мас­­­лаҳатининг фахрий ёрлиқ­ларини топширди.

2017 йилда республика, вилоят бюджетларидан маз­­­­­­­­­­­­кур соҳага 15,1 млрд. тен­ге ажратилиб, 59та иншоот (101та аҳоли манзилида) қу­­­­­­­­­­­­рилиши юритилмоқда. “Нурли йўл” дастури дои­­­ра­сида Сариоғоч туманидаги 15та лойиҳага Миллий жам­ғармадан 2320,3 млн. тенге йўналтирилди.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2017-12-26, 10:48 650
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.