26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Элбоши мактублари: мустақиллик, тараққиёт, янгиланиш

Ўтмишини билмаган бугуннинг қадрига етмайди. Бугуннинг қадрига етмаган эса, эртанги ёрқин келажак учун бегонадир. Ўтмишимизни билиш, бугунимизнинг қадрига етиш мақсадида “Жанубий Қо­зоғистон” газетаси Элбоши Нурсултан Назарбаевнинг халққа йўллаган анъанавий Мактубларини илк бор ўзбек тилида ало­ҳида китоб шаклида чоп этмоқда. 

Ана шу эзгу ташаббуси билан “Жанубий Қозоғистон” вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси Элбоши сиёсатини халққа етказиш ишига муносиб ҳисса қўшди, деб баралла айтиш мумкин. Ижодкорларнинг тинимсиз изланишлари натижасида сизнинг қўлингизга етиб борган китоб оддийгина расмий ҳужжатлар тўплами эмас, Қозоғистон халқининг 1997-2017 йил­лардаги йигирма йиллик тарихининг ажойиб солномасидир. 

Китобни варақлар экансиз, мамлакатимизнинг сўнгги йигирма йиллик тарихи кўз олдингизда қайтадан гавдаланади. Шу билан бирга, эришилган ютуқлар замирида Тўнғич Президентимизнинг узоқни кўра билиш қобилияти, донишмандлиги, омилкорона сиёсати, шунингдек, бутун қозоғис­тонликларнинг меҳнатсеварлиги, қийинчиликлар олдида букилмайдиган сабот-матонати турганини пайқайсиз. Баракали бирлиги ўзига ярашган, фақат яқин қўшнилар билангина эмас, бутун жаҳондаги мамлакатлар билан дўстона, чинакам тинчлик муносабатларини ўрнатган Қозоғистоннинг бугунги муваффақиятларга осонликча эришмаганини англайсиз. Шунингдек, китобда умумий тақдир қўшган, умумий чанғароқ остига ягона эл – ягона мамлакат бўлиб бирлашган қозоғистонликларнинг олдиндаги режаларини бажариш учун куч оладиган қувват манбаларини ҳам, олға ундайдиган мақсадларини ҳам кўра оласиз. 

Ёдингизда бўлса, 1997 йилда Давлат раҳбари Конституциямизда белгиланган ваколатлари доирасида илк бор халққа дастлабки Мактубини эълон қилди. Ана шу негизда Элбоши халқ билан бевосита алоқани йўлга қўйди. Унинг нечоғлик чуқур моҳиятга эга эканини эса вақтнинг ўзи исботлаб берди.

Қозоғистон бугунги кунда ер юзидаги энг пешқадам 30 мамлакат қаторига киришга интил­моқда. Бунинг учун элимизда махсус Миллат Режаси амалга оширилмоқда. Элбошининг ана шундай кўрсатмаларидан илҳомланган халқимиз собиқ Совет давлатларидагина эмас, балки жаҳоннинг ҳеч бир бурчагида кузатилмаган дадил қадамларни ташлай олди, олти қитъани лол қолдирган қудратли давлатни барпо этди. Демак, жаҳондаги илғор ўттизликка кириш режаси ҳам ҳеч қандай хаёлий афсона бўлиб қолмайди. Бизнинг эртаклар мамлакати эмас, улуғвор бунёдкорлик ишлари мамлакати эканлигимизга 1997 йилда эълон қилинган «Қозоғистон–2030» ривожланиш стратегиясининг бажарилиши ҳам далил бўла олади. 

«Элбоши мактублари – тараққиёт кафолати» деган китобни чиқариб, хайрли ишга муносиб улуш қўшган, халқ ишончини оқлашга ҳаракат қилаётган газета жамоасига ижодий ютуқлар тилайман!

Жансейит ТУЙМЕБАЕВ, Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими, 2017-12-29, 23:39 642
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.