26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мажлис депутатлари билан учрашди

Жанубий Қозоғистон ви­лояти ҳокими Жансейит Туймебаев минтақамизга мах­сус хизмат сафари билан келган ҚР Парламенти Мажлиси депутатлари билан учрашди. Улар – Уалихан Қайназаров, Берик Ўспанов, Сапар Ахметов, Фахриддин Қорато­евлардир.

Учрашувда вилоятнинг иж­тимоий-иқтисодий ривож­­ланиши ва келгусида бажари­ладиган ишлар ҳақида сўз юритилди. Ўз навбатида сўз олган минтақа раҳбари тур­ли давлат дастур­ларининг вилоятда кўнгилдагидек  амалга оширилаётганини, 2017 йил аграр минтақа – Жануб учун муваффақиятли ва даромадли бўлганини таъкидлаб ўтди.

– Элбошининг ташаббуси би­­­­­лан йўлга қўйилган давлат дас­­турлари минтақада жа­дал амал­га оширилмоқда, вилоят иқ­­­­­тисодиётига сармоя жалб этиш, қурилиш, қишлоқ хў­­­­­­жа­­ли­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­гини ривожлантириш, аҳоли ман­­­­зилларини газ билан таъмин­лаш каби соҳаларда мин­­та­­­­­қамиз олдинги қаторга чиқди. Ўтган йили “Нурли ер” дастурининг барча йўналишлари бўйича 620 минг квадрат метр уй-жой топширилди. Қишлоқ хўжалиги соҳасида ширкатлар тузлиши натижасида сут қабуллаш, мол бўрдоқилаш бекатлари, омборлар қуриш, иссиқхоналар майдонини кенгайтириш ишлари жонланиб кетди. Ушбу соҳада сўнгги намунадаги инновациявий ло­­­йи­ҳалар жорий этилмоқда, – деди Жансейит Қансейитули.

Минтақа раҳбари бундан ташқари, вилоятимизда “Өрлеу” лойиҳасининг иштирокчилари сони кундан-кунга ортиб бора­ётганини айтди. Иш би­­лан таъминлаш юзасидан вило­я­тимизда “Ҳар  қишлоқнинг – ўз устаси” лойиҳаси йўлга қўйилган.

Минтақада давлат дастур­ларининг ижросига ижобий ба­ҳо берган халқ ноиблари кел­­­­­гусида ҳам Жанубий Қозо­ғис­­­тоннинг гуллаб-яшнаши йў­ли­даги лойиҳаларга имкон бо­рича ҳиссаларини қўшиб, қўллов билдиришларини маълум қилди­лар.

– Биз ушбу сафаримизда туман-шаҳарларни оралаб, Пре­­­зидентимизнинг сиёсатини тарғиб этиб, келгуси йил­­­лар­да бажариладиган ишларни режа­лашни маъқул кўряпмиз. Биринчи навбатда халқни Дав­лат раҳбарининг “Келажакка йўлланма: маънавий ян­­гиланиш” дастурий мақоласида белги­лан­ган вазифаларни беками кўст амалга оширишга чақирамиз. Жанубий Қозоғистон вилояти фуқаролари давлат дастурларини бажариш йўлида астойдил меҳнат қилишларига ишончимиз комил, – деди ҚР Парламенти Мажлисининг депутати Уалихан Қайназаров.

Халқ ноиблари хизмат сафари да­вомида минтақамиздаги қатор туман-шаҳарларни оралаб, фуқа­­­­­­ро­лар билан учрашувлари кутил­­­моқда.  

С. ШАРИФБОЕВА, 2018-01-06, 00:37 548
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.