26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Дастлабки марказлар очилди

Жанубий Қозоғистон вилоятида ҳар бири 100 беморга мўлжалланган иккита болалар маркази очилди. Иншоотларнинг тантанали очилиш маросимида минтақа раҳбари  Жансейит Туймебаев иштирок этиб, замонавий жиҳозлар билан таъминланган муассаса болалар орасида ногиронликни камайтиришига ишонч билдирди.

– Вилоятимизда бугунги кунгача церебрал шол ташҳиси қўйилган болаларни даволайдиган махсус муассаса бўлмаган. Минтақамизда неврологик касалликларга чалинган 3 ёшгача 2 мингга яқин бола рўйхатда туради. Улар даволаниш учун Астана шаҳридаги болалар реабилитация марказига боришга мажбур эди. Бу бемор боланинг ота-оналарига анча қийинчиликлар туғдириб келгани рост. Ушбу масалаларни таҳлил қилиб, бемор болаларни вақтида, мажмуавий, тизимли реабилитация билан тўлиқ таъминлашга йўналтирилган марказлар очиш эҳтиёжи туғилди, – деди Жансейит Қансейитули.

Тиббий муассасанинг бири 3 ёшгача бўлган болаларни парваришлаш билан шуғулланади. Иккинчиси, 3-15 ёш оралиғидаги неврологик касалликка дучор бўлганларни даволайди. Марказлар роботлаштирилган “LOKOSTATION” ускунаси  билан таъминланган. Бу ускуна церебрал шол касаллиги билан оғрийдиган 4 ёшдан катта болаларни даволашда қўлланилади. Унда бажариладиган машқлар юриш учун керакли барча мушаклар ва миянинг тўғри шаклланишига ёрдамлашиб, беморнинг тез соғайиб кетишига имконият яратади.

Марказда режа бўйича йилига 3200 бола реабилитация қилинади. Келажакда муассаса мутахассисларини узоқ-яқин хориж давлатларига юбориб, касбий малакасини ошириш режаланмоқда. Шунингдек, яқин кунларда Германиядан халқаро даражадаги мутахассислар келиб, марказ шифокорлари учун беморнинг таянч-ҳаракатланиш тизимини тиклаш бўйича семинар-тренинглар ўтказишади.

М. АБДУРАИМОВА. С. ИСАМАТОВ сурати, 2018-01-12, 18:56 592
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.