26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Оқинлар беллашди, пойтахтда
Туркистон туркий оламнинг маданий пойтахти йили доирасида ҳамда машҳур Қазибек бий Келдибекулининг 350 йиллигига бағишланган халқаро Наврўз оқинлар айтишуви 25-26 март кунлари Туркистондаги Халқаро университетнинг маданият саройида ўтди. ТУРКСОЙ Халқаро ташкилоти ҳам­да вилоят ҳокимлиги ва маданият бошқармаси томонидан ташкил этилиб, ҚР Маданият ва спорт вазирлиги му­ассислик қилган ушбу халқаро тад­бирда Қирғизистон, Ўзбекистон ва Туркия мамлакати билан Қозоғистоннинг барча вилоятларидан оқинлар иштирок этишди. Айтишув аввалида вилоят ҳокими ўринбосари Уласбек Садибеков оқин ва томошабинларни ушбу сўз санъати бай­рами билан муборакбод этиб, вилоят ҳокими Жансейит Туймебаевнинг самимий қутловини етказди. Таниқли сатирик Кўпен Амирбек олиб борган, Ж. Жабаев номидаги мукофот соҳибаси Аселхан Қалибекова раислик қилган ҳакамлар ҳайъати қарорига биноан, 3 миллион тенгелик бош сов­рин Қўстанай вилоятидан келган иқ­ти­дорли оқин Айбек Қалиевга, би­рин­чи ўрин вилоятимиз вакили Жар­қинбек Наушабековга, иккита ик­кин­чи ўрин қирғизистонлик Асилбек Маратов ҳамда вилоятимиз вакили Нур­лан Есенқуловларга, учта учинчи ўрин қирғизистонлик Бўлат Назаров, Шар­қий Қозоғистон вилоятидан Сара Тўхтамисова ҳамда астаналик Сирим Ауесханларга насиб этди. Туркистондан иштирок этган таниқли оқин Бекарис Шўйбеков махсус мукофот билан тақдирланди.
Ш. МАДАЛИЕВ., 2017-04-04, 16:33 590
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.