26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Элбоши Мактуби муҳокама қилинди

“Нұр Отан” партияси Жанубий Қозоғистон вилоят филиалининг навбатдан ташқари XXXIII конференцияси ўтди. Анжуманда вилоят ҳокими, “Нұр Отан” партияси вилоят филиалининг раиси Жансейит Туймебаев ва Сиёсий кенгаш аъзолари, вилоят маслаҳати депутатлари, туман, шаҳар делегатлари, давлат органлари раҳбарлари, ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда Элбоши Н. А. Назарбаевнинг “Тўртинчи саноат инқилоби шароитларида ривожланишнинг янги имкониятлари” Мактубида белгиланган вазифаларни аҳо­лига тушунтириш ишлари ва ундаги устувор йўналишлар муҳокама қилинди. 

Вилоят ҳокими Президентимиз Макту­бида белгиланган 10та вазифанинг бажа­рилиши юзасидан минтақада тегишли ишлар бошланиб кетганини таъкидлади. 

– Давлат раҳбарининг Мактубини мен, юртимизнинг истиқболини белгилайдиган қадам, деб биламан. Мазкур ҳужжатда бел­гиланган вазифалар амалга оширилса,  мустақил юртимиз жаҳоннинг энг ривож­ланган мамлакатлари қаторидан ўрин олиб, ривожланаётган давлатларга намуна бўлишига ишончим комил. Шунинг учун Мактубда белгиланган вазифаларни аҳоли орасида тарғиб қилиш ва  тушунтириш ишларини кучайтиришни партия аъзоларига топшириш билан бир қаторда, юртимизнинг  жадал ривожланишини таъминловчи тад­бир­ларни ҳамжиҳатликда ўтказишга чақи­раман, – деди Ж. Туймебаев.

Шунингдек, тадбирда халқаро “Турк­­шунослик” маркази тадқиқотчиси Қази­бек Тажиев, Қозоғистон ўзбеклари “Дўст­лик” ҳамжамияти раиси, “Нұр Отан” пар­тияси Сиёсий кенгаши аъзоси Икром­жон Ҳошимжонов, вилоят маслаҳати депутати, фракция аъзоси Нурали Аби­шев, Енбекши туман партия филиали раисининг биринчи ўринбосари Бердиқул Садиқов, “ҚазТрансОйл” ҲЖ “Шимкент” товар қабуллаш пункти оператори Бағ­жан Нарпаевларнинг маърузалари тинг­ланди. Нотиқлар Мактубда илгари су­рилган вазифалар ҳақида фикр алма­шиб, мулоҳазаларини ўртоқлашдилар. Элбошининг кўрсатмаларини бажаришда жанубийқозоғистонликларнинг олдинги қаторда бўлишига умид билдирдилар. 

Анжуманда партия вилоят филиалининг Сиёсий кенгаши таркибига ўзгариш ва қўшимчалар киритилиб, мажлис якуни бўйича қарор қабул қилинди. 

Дилбар ЗИЁМАТОВА, 2018-01-25, 10:21 609
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.