26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Олимпиадада вилоятимиздан беш спортчи қатнашади

Тез кунларда Ко­­­­­­­рея­­­­­да навбатдаги қишки Олимпиада ўйинлари бош­­­­­ланади. Ви­­ло­я­­­­­­­­­­­­­­­­­тимиздан Со­­­­­­­­­чи қишки Олим­­­пиадасида 3 спорт­­­­­­­­­­­­чи қатнашган эди. Бу сафар Қо­­­­­­­­­­­­­­­­­­зо­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ғис­­­тоннинг энг жа­­­­­­­­­­ну­бий ви­­­­лоя­­­­­­­­тидан беш на­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­фар спортчи қиш­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ки ўйинларда иштирок этади.

Мин­­­­­­­­­­­­­­тақавий коммуникациялар хизматида жур­­­­­­­­­налистлар билан учрашган вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси раҳбари Алибек Нуртаев 2017 йилда эришилган муваффақиятлар ҳақида маълумот берди ва олимпиадага бора­­диган спортчиларнинг исми-шарифини эълон қилди.

Йил давомида спорт­чи­ларимиз Қозоғистон бирин­­чиликларида салкам 1200 та медаль (400 олтин, 396 кумуш ва 393 бронза) олишди. Осиё (78 олтин, 53 кумуш, 42 бронза) ва Жаҳон (34 олтин, 21 кумуш ва 37 бронза) чемпионатларида ҳам спортчиларимиз юксак марраларни қўлга киритишди. 

Ўтган йили 8 нафар ҚРда хизмат кўрсатган спорт ус­таси, 34 нафар Халқаро да­ражадаги спорт устаси, 173 нафар ҚР спорт устаси ва 794 нафар спорт усталигига номзод етиштирилди.

Бу муваффақиятларнинг замирида оммавий спортга   эътибор турибди. Зеро, аҳо­­­лининг 26,3 фоизи жисмоний тарбия билан мунтазам шу­ғул­ланади. 

Жами 5470 спорт иншооти, 95 давлат ташкилоти улар­нинг хизматида. 2017 йил давомида фақат қиш­­лоқ­ларда 3000 га яқин спорт тадбири ўтказилди ва уларда 332,4 минг ҳамюртимиз иштирок этди.

Кореянинг Пхенчхан шаҳрида ўтадиган қишки Олим­пиадада Қозоғистон шарафини ҳимоя қи­ладиган  вилоя­тимиз спортчилари:

Жанбўта Алдабергенова, фрис­тайл-акробатика бўйича Жаҳон қишки универсиадаси ғолибаси. Халқаро даражадаги спорт устаси. 

Ақмаржан Қалмурзаева, фристайл-ак­­­­­­­­­­робатика бў­­­­йича Қозо­ғис­­­­тон Рес­­­­­­­публикаси чемпиони, ҚР спорт устаси;

Ильдар Бад­­­­руддинов, фрис­­­­­тайл-ак­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ро­­­­­­­­­­­­­­­батика бўйича Қозоғистон Рес­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­пуб­ликаси чемпи­онати бронза ме­дали соҳиби, ҚР спорт устаси;

Маржан Ақжигит, фристайл-акробатика бўйича Қозоғистон Республикаси чемпиони, ҚР спорт устаси;

Аяна Жўлдас, фристайл-акро­­­­­­­­батика бўйича Қозо­­­­­ғистон Рес­­­­­пуб­­­­­­­ликаси чем­­пионати бронза медали соҳибаси, ҚР спорт усталигига ном­зод.

Абдумалик САРМОНОВ, 2018-01-31, 21:34 950
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.