26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шимкент 2020 йили МДҲ мамлакатларининг маданий пойтахти мақомини олади

Шимкент шаҳри ҳокими Нурлан Сауранбаев 2017 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан халқ олдида ҳисобот берди.

Ҳисобот йиғилишида Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев ҳамда Президент девонининг давлат инспектори Мурат Имандўсов иштирок этдилар.

Учрашувда шаҳар ҳокими  амалга оширилган тизимли тадбирлар ва ижобий ўзгаришларни қайд этиб, 2018 йил режаси ва режаланган лойиҳалар ҳақида маъруза қилди.

Ҳокимнинг таъкидлашича, ўтган йили 4310 оила бошпанали бўлди. Яъни,  фойдаланишга берилган уйлар ҳажми 402 минг квадрат метрни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2016 йилга нисбатан 36 фоизга юқори. 

“Минтақаларни ривожлантириш-2020” давлат дастури доирасида 21та кўп қаватли уйда янгилаш ва таъмирлаш ишлари, еттита уйда сейсмик мустаҳкамлаш ишлари юритилса, ҳомийлар ҳисобидан 33та кўп қаватли бинонинг ташқи қиёфаси таъмирланди. Шунингдек, ўтган йили олти кичик туманда электр тармоғи тортилиб, натижада 1550 абонент сифатли электр тизимига уланди. Шаҳар аҳолисини ичимли сув билан таъминлаш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этган, жорий йилда уни 96 фоизга етказиш режаланмоқда. Бунга қўшимча  равишда 2017 йили шаҳар ҳудудида кариз тизимларини тортиш ишлари ҳам амалга оширилган.

Мажлисда шаҳарликлар шаҳар ҳокимига коммунал масалалар, жамоат транспорти хизмати, йўл ҳамда ер масаласига доир саволлар билан мурожаат қилишди. Ҳисобот учрашувини якунлаган вилоят ҳокими Ж. Туймебаев шаҳар ҳокимига Элбоши Мактубидаги устуворликларни жиддий эътиборга олиб ишлашни топширди.

– Шимкент шаҳрида яшовчилар вилоят аҳолисининг учдан бир қисмини ташкил этганлиги боис, бу ерда ер муносабатлари, уй-жой, жамоат транспортига таалуқли масалалар кўплиги аниқ. Уларнинг барчаси навбатма-навбат ҳал қилинади. 2014 йили  70 минг гектар ер шаҳарга қўшилиб, унинг майдони 117 минг гектарга етди. Қўшилган аҳоли манзилларини тартибга келтириш ишлари йил сайин олиб борилмоқда. Сизлардан ҳам ўз навбатида ҳовлиларингизни ободонлаштириб, уйларни таъмирлаш ишларини юритишда фаол бўлишингизни сўранаман. Биргаликда ҳаракат қилсак, туғилган ўлкамизни яшнатиб, Шимкентимизни яшил шаҳарга айлантира оламиз. 2020 йилда бизнинг шаҳар МДҲ давлатларининг маданий пойтахти мақомига эга бўлади. Ҳозирдан ушбу йўналишдаги ишларни бошлаб юбордик. Энди бунга ҳар бир шаҳарлик ўз ҳиссасини қўшиши лозим, – деди Ж. Туймебаев.

Вилоятнинг юқори кўрсаткичларга эришишида Шимкент шаҳрининг улуши ўзгачалигини айтган минтақа раҳбари шаҳар ўз салоҳиятидан тўғри фойдаланиб келаётганини ҳам таъкидлади. Шунингдек, келгусида бажариладиган ишлар кўп эканини қайд этиб, қуйидаги вазифаларни амалга оширишни топширди.

Кичик ва ўрта бизнесни жадал ривожлантириш эвазига шаҳар иқтисодиётини кўланкадан чиқариб, бюджетнинг даромад манбаларини кўпайтиришга доир ишларни кучайтириш. Давлат-хусусий ҳамкорлиги доирасида ижтимоий иншоотлар сонини ошириш ҳамда жамоат транспорти соҳасини ривожлантириб, шаҳарнинг “яшил белбоғ”ини шакллантириш, “Цитадель” ва “Шимкент-сити” лойиҳаларини татбиқ этиш, Қўчқор ота ўзани атрофини ободонлаштириш каби 20та муҳим лойиҳани амалга ошириш.

Бундан ташқари, минтақа раҳбари шаҳар ҳудудидаги ноқонуний қурилиш иншоотларини бартараф этиш, шаҳар аҳолисини сифатли ичимли сув, газ, электр қуввати билан таъминлаш суръатини юксалтиришни, 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб янги шаклдаги манзилли ижтимоий ёрдам жорий этилиши боис, шартли манзилли ижтимоий ёрдам таркибидаги меҳнатга лаёқатли аъзоларни иш билан таъминлашга қаратилган тадбирларда қатнаштириш, ишсизлик даражасини имкон қадар пасайтириш ҳамда уй-жой қурилиши суръатини ошириб, аҳолини квартиралар билан таъминлаш ишини давом эттиришни топширди.

М. УСМОНОВА, 2018-02-11, 21:14 754
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.