26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳокимларга топшириқлар берилди

Элбоши вилоятлар, Алмати ва Астана шаҳарлари ҳокимларини қабуллади. 

Йиғилишда Давлат раҳбари озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини сақлаш ва тарифларни созлаш зарурлигига эътибор қаратди. Нурсултан Назарбаев вилоятларда иситиш мавсумининг узлуксиз давом этиши зарурлигини таъкидлади. 

Бундан ташқари, Қозоғистон Президенти Ҳукуматга вилоят ҳокимлари билан биргаликда баҳор мавсумида тошқинларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўришни топширди. Шунингдек, эриган қор сувларини тўплаб, қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланиш имкониятларини кўриб чиқишни таклиф қилди. 

– Икки минг одамдан зиёд аҳоли яшовчи манзиллар даражасида маҳаллий ўзини ўзи бошқариш жорий этилмоқда. Бу – бюджетнинг тўртинчи даражаси. 7 та солиқ  маблағи уларга берилади. Айни вақтда харажатлар 19 йўналиш бўйича амалга оширилади. Ҳисоб-китобларга кўра, қишлоқ округларидан фақат 11 фоизи даромадлари ҳисобига ўзини ўзи таъминлай олади. Шунинг учун Ҳукумат вилоят раҳбарлари билан бирга бу масалани назоратига олиши зарур, – деди Нурсултан Назарбаев.

Қозоғистон Президенти мамлакатимизни ривожлантириш лойиҳалари ва дастурларини тарғиб этишнинг аҳамиятини таъкидлади ва бу ишга “Нұр Отан” партиясини ҳам жалб қилиш зарурлигини кўрсатди. 

Йиғилишда Астана шаҳри, Қизилўрда, Қарағанди, Шарқий Қозоғистон вилоятлари ҳокимлари минтақалардаги вазият ҳақида ахборот беришди. 

Akorda.kz материаллари асосида, 2018-02-13, 11:08 800
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.