26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Агломерация шароитида нималар ўзгаради?

* Арис шаҳридаги темирйўл вокзалини қайта барпо этиш, Шимкентнинг шимолидан 43 километрли темирйўл қуриш, “Шимкент-2” станциясини қуриш режаланган.

* Агломерациядаги ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш учун 2020 йилгача болаларни мактабгача тарбия муассасалари билан таъминлаш 81 фоиздан 100 фоизга етказилади, 10та уч сменали ва 10та авария ҳолатидаги мактаб муаммоси ҳал этилади.

2030 йилгача агломерациянинг уй-жой жамғармаси 30 миллион квадрат метрдан 59 миллион квадрат метрга етказилади, бир одамга бугунги кунда тўғри келаётган ўртача 17 квадрат метрдан 26 квадрат метргача улғаяди.

* Туризмни ривожлантириш учун Тўлебий туманидаги Қасқасу тоғ ёнбағрида тоғ-чанғи курорти (23 километрли 19 трасса) қурилиши таклиф этилмоқда.

* Халқаро ва республика аҳамиятига эга кўчалар бўйидаги 229та тарихий-маданий ёдгорликлар ва алоҳида қўриқланадиган табиий қўриқхоналарни қамраш орқали минтақанинг ўз туристик маҳсулотини шакллантириш кўзланмоқда.

* 2030 йилга бориб агломерация аҳолиси 1,8 млн.дан 2,3 млн.гача (30 фоиз) ўсади. 

Аҳоли сони жадал суръатларда ўсаётганини ҳисобга олиб, одамларнинг Шимкент шаҳридан агломерация ҳудуди атрофидаги контрмагнит шаҳарларига кўчишларига эътибор қаратиш керак. Жанубда Сариоғоч, Ғарбда Арис шаҳарлари, Шарқда Т. Рисқулов қишлоғи ушбу вазифани бажаради. Шу билан бирга, Ленгер шаҳри, Ақсу, Қазиғурт, Бодом, Темирлан, Тўрткўл, Чаён овулларини йўлдош шаҳарчалар ва миграция марказлари сифатида ривожлантириш даркор.

* Минтақа захиралари ва саноат салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда, агломерация ишлаб чиқариш кучини келажакни кўзлаган ҳолда ривожлантира бориш таклиф этилди. 

2030 йил Шимкент шаҳрида юқори технологияли соҳалар (фармацевтика, нефть кимё, металлургия, қурилиш саноати) инновация, фан, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳалари ривожлантирилади.

Истиқболли корхоналар олтин, темир рудаси конлари, шунингдек, фойдали қазилмаларга бой  ҳудудларда қурилади.

Фармацевтика, нефть, кимё, енгил саноат, металлургия соҳалари, қурилиш кластерлари ҳамда агросаноат мажмуаси кластери янада тараққий этади.

Қайта ишлаш саноати маҳсулоти 2030 йилга бориб 5,6 баравар (329 млрд. тенгедан 1,8 триллион тенгегача) ўсади.

* Кластерли, саноат минтақаларини ривожлантириш ишлаб чиқариш ҳажмини 2030 йилгача 5,6 баравар, сармояларни 3,1 баравар оширишга ва 30 фоиздан зиёд иш ўринлари барпо этишга имконият беради. 

* Саноат минтақалари ва “Оңтүстік” махсус иқтисодий минтақаси келажакда вилоят иқтисодиётининг фармацевтика, машинасозлик, қурилиш саноати каби устувор йўналишларини ривожлантиришга йўл очади.

* Қишлоқ хўжалиги ширкатлари ва агросаноат мажмуалари кластерларини ривожлантириш чорвачилик маҳсулотлари ҳажмини 2030 йилгача 137 млрд. тенгедан 518 млрд. тенгегача, деҳқончилик маҳсулотини 131 млрд. тенгедан 653 млрд. тенгегача кўтаришга имкон яратади.

2018-02-14, 22:46 659
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.