26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шукрона куни юксак даражада нишонланади

1 март – Шукрона куни бу йил вилоятимизда ўзгача услубда ўтади. 

Янгича қиёфа ва янгича мазмунда ўтказиладиган байрам тадбирлари 20 февралдан бошланиб, 1 мартга қадар давом этади. Яъни, 20 февраль – Тарихга таъзим, 21 февраль – Ғамхўрлик, 22 февраль – Ижодиёт, 23 февраль – Қўшнига ҳурмат, 24 февраль – Тозалик, 25 февраль – Ҳурмат, 26 февраль – Ўлкашунослик, 27 февраль – Жамоат тотувлиги, 28 февраль – Эзгу ният, 1 март эса Шукрона куни сифатида нишонланади.

Элни баракали ҳамжиҳатликка ундайдиган кунлар доирасида мавзуга оид турли тадбирлар уюштирилади.

Ўзига хос байрамнинг асл мақсади бир вақтлар турли сабабларга кўра қозоқ элига кўчиб келган этнос вакилларининг давлат асосчиси бўлган қозоқларга миннатдорчилик билдиришини кўзлайди. Шунингдек, шу куни ҳамма бир-бирига шукроналик билдириши мумкин.

Минтақавий коммуникациялар хизматида ўтган матбуот анжуманида ЖҚВ Қозоғистон халқи Ассамблеяси раиси ўринбосари, котибият мудири Муратали Қалмуратов шу янгиликларни маълум қилди, шунингдек, ўтган йили амалга оширилган ишларга тўхталди. 

Унинг таъкидлашича, Ассамблея қошидаги ахборий-тарғибот гуруҳлари 603та учрашув ва 277та оммавий жамоат тадбири ўтказишган. Вилоятда шаклланган этнослараро аҳволни таҳлил қилиш мақсадида ижтимоий сўровнома уюштирилган.

Жанубийқозоғистонлик муваффақиятли тадбиркорлар маҳорат сабоқлари, “Ассамблея ҳашари”, “Дўстлик карвони”, “Ғамхўрлик – эзгу иш”, “Қозоқ дастурхони” каби лойиҳалар анъанавий равишда ўтказилмоқда. 

Ўтган йили Ассамблея томонидан 952та хайрия тадбири уюштирилиб, муҳтожларга 349,4 млн. тенге миқдорида моддий ёрдам берилди. Оғир касаллик ташҳиси билан рўйхатда турган 14 нафар бемор боланинг даволанишига маблағ тўплаш акциясига ҳам ассамблея бош-қош бўлди.

Давлат раҳбари Н. Назарбаев вилоятга сафари давомида Шимкентда “Қозоқ элига минг ташаккур!” ёдгорлиги ва “Қозоғистон халқи Ассамблеяси” биноси очилиб, ассамблея қошидаги жамоат ташкилотлари фаолияти учун шароитлар яратилган.

Вилоят бўйича медиация асосида ҳал этилган 8254та келишмовчиликнинг 6950таси ёки 84 фоизи медиаторлар аралашуви билан ижобий ҳал этилди.

Вилоят халқи Ассамблеясининг жорий йилги режасига тўхталган 

М. Ўразалиули Жанубий Қозоғистон вилоятининг янгиланган этнохаритаси тайёрланиб, ҳудуддаги ассамблеянинг фаолияти тўғрисида китоб ишланаётганини маълум қилди.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2018-02-22, 11:36 830
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.