26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўғриларни доғда қолдирган талаба

Талабалар дарсдан қайтаётган вақт. Бугун улар сти­пендия олган кун. Шунинг учун бугун бекатда автобус ку­­­таётган талабалар анча кам. Баъзилари стипендиясини олиб, бозор ораласа, бошқалари уч-тўрт бўлиб, такси тўхтатишяпти.

Марат ҳуқуқшунослик фа­культе­­­тининг тўртинчи босқич талабаси, шоир таъбири билан айтганда, «Тур­­кистондан наъра тортиб келган мард ўғлон». Пулни олиб, анча кўнг­ли кўта­рилди. Олган йигирма минг тенге стипендияси ва йилига икки марта бериладиган 9 минг тенге йўл нафақасини қандай ишлатишни ўйлаб турганида ўзи кутаётган  34-автобус келиб қолди. Ундан икки ба­қувват, ёши қирқларга бориб қолган йигит тушди, лекин, одамлар автобусга чиқиб бўлгач, улар ҳам қайтиб чиқишди. Сўнг, «ўрта бўш, ўртага ўтинглар!», деб, автобусга кўпроқ одам чиқишига ёрдам бера­ётгандай бўлишди. 

Марат булар ким бўлди экан, нега автобусдан тушишдию, не­га қайтиб чиқишди, деб ўйлаб тур­ган эди, чўнтагига кимнингдир қўл солганини сезди. Шунда боя­ги икки кишининг кимлар эка­нини фаҳмлади. Орқасига ўгири­либ қараган эди, бояги икки барзан­гининг бири чўнтагига икки бармо­ғини тиқиб турган экан. Бугун олган стипендиясидан айрилишни истамаган Марат жаҳл билан чўнтагидан бегона қўлни олиб таш­лади. Ҳаракатини сезди­риб қўйган ўғри эса ҳеч нарса бўл­магандай ёнида турибди. Марат аввалига барзангининг юзига мушт туширмоқчи, шов­қин чиқариб, одамларнинг эъти­борини унга қаратмоқчи бўлди. Лекин дарров шаш­тидан қайтди. Чунки, чўнтак­кесарларнинг ҳаракатини ошкор қилган­лар­нинг юзини устара  ё ўткир пичоқ билан тилиб кетиши ҳақида кўп эшитган. Улар икки киши, бири ушлаб турса, иккинчиси пичоқлаб кетиши ҳам мумкин. Ўзи қўзғалишнинг иложи бўлмай турганида бундай ишни амалга ошириш икки барзанги учун қийин эмас. Нима қилишини билмай, ҳай­рон бўлиб турганида автобус кел­гуси бекатга келиб тўхтади ва эши­гини очди. Ўндан зиёд одам тушиб, салон анча бўшаб қолди. 

Марат икки ўғридан нарироққа бориб турдида, уларни кузата бошлади. Энди пули жойидами, йўқми, текшириб кўрмоқчи бўлди. Одатда, пулини доимо  ўнг чўнтагига солиб юргани учун, ўнг қўлини чўнтагига сол­ди. Шу заҳоти юзи қи­зариб, юра­­­ги гурсиллаб уриб кет­ди. Бу­ни ёнида турган икки қиз ҳам сезди. Ўғрининг қўли солинган чўн­так бўш эди. Қайта-қайта чўн­та­гига қўл солиб, Марат ға­заб­лана бошлади. Бугун олган стипендияси бугун йўқ. Умрида биринчи маротаба бундай туш­­­­кун ҳолатга тушди. Эн­ди, йўл­кира ҳам, бир ойлик нон-чой пули ҳам йўқ. Йиғлагудай бў­­­­­­­либ, ўғриларга қаради. Улар эн­­ди талаба қизларнинг чўнтак­­­­ла­­рини титкилаётган эди. Марат­нинг  кузатаётганини улар сез­мади, шунинг учун бемалол бир-бири билан имлаб алоқа қилишарди.  Уларнинг ораси уч қадам. Имо-ишора қилиб, аста-секин бир-бирига яқинлашиб боришарди. Марат учун вақт тўхтаб қолгандай бўлди. У энди пулларини қайтариб олиш режасини туза бошлади. Ав­тобус ичида бу ишни бажариб бўл­маслигига кўзи етди. Чунки, бу ерда уларнинг учинчи  шериги  ҳам бор экан, у икки ўғрига имо-ишора билан нималарнидир уқтирарди. Ўғрилар озгина ичиб олишган. Автобус Талабалар шаҳарчасига келиб тўхтади, Ма­­­­­ратнинг тушиб қоладиган бек­­­­­­­ати. У ўғрилар билан бирга ке­­­­­­таверсамми, деб ўйлади. Чўн­­­­­­­таккесарлардан тушган жой­да «пулимни қайтариб бе­ринглар», деб, сўрамоқчи ҳам бўлди. Лекин миясига ярқ этиб бир ўй келди. Ўзларига ўхшаб, ўғриларнинг чўн­тагига қўл солиб кўрсамчи, деган фикрдан унинг юраги янада қат­тиқроқ уриб кетди. Шу пайт унинг чўнтагига  қўл солган ўғри тала­­балар билан бирга автобусдан тушиб, йўловчиларни зимдан кузата бошлади. Бу ўғрининг чўнтагини титкилаб кўриш, ўз пулларини қайтариб олиш учун жуда қулай фурсат эди, чунки шериклари тиқи­­­­линч автобусда ўз ишлари билан банд, унинг ёнида эса ҳеч ким йўқ. Марат автобусдан тушиб, дархол ҳалиги ўғрининг ёнида пайдо бўлди. Чўнтаккесар  унга қиё ҳам боқмади, у авто­­­­бусга чиқаётганларнинг ҳам­ёни катта-кичиклигини кузата­ётган эди.

Марат уни секин туртиб, «ака, ме­нинг пулларимни қайтариб бе­ринг», деди.

– Тур нари, қанақа пул?

– Ака, чўнтагимдаги пул­ни олиб қўй­­­дингизку, боя тиқи­линчда қў­лин­гизни чўнтагимдан чиқариб таш­лаган мен эдим.

– Нари тур деяпман, мен сенинг пулларингни олганим йўқ.

– Ака, ҳеч кимга билдирмай бера­­қолинг, мен ҳам ҳеч кимга айт­майман.

Ўғри билагидан ушлаб турган Ма­­­­­­­­­­­­ратни туртиб  “Яхшиликча  йўқол  бу ердан, ҳеч қандай пул йўқ!», –  де­ди.

Маратнинг ўғрига нисбатан ға­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­заби кучайди. Вулқон син­гари то­­­­­­­­­­­­­­­­­­­шиб, ўз кучини кўр­сатди. Мак­­­­­­­­­­­­­­­­таб­да бокс маш­ғулотларига қат­­­­­­на­­гани қўл келиб, бор кучи билан ўғ­ри­нинг юзига мушт туширди. Ку­тилмаган зарбадан ўғри йиқилиб тушди, йиқилаётганда чўнтагидаги бу­юмлар, резина билан ўраб қўйилган бир ўрам пул, носвой, тароқ ва бош­­­­­­­­­­­­­қа­лар отилиб кетди. Марат пул­­­­­­­­­­­­­­­ни олди-да, қочиб кетди. Кета­ётиб, бекатда икки аёлнинг бир-би­рига гапираётганини эшитди – «Ана, ўғри қочди, бир бечорани қон қақшатиб». Автобусдаги ва бе­­­­­­­­­­­катда турган йўловчиларнинг ол­дида ўғри жабрдийда, Марат ўғ­ри бўлиб қолди. Дарров оқимга қў­шилиб кетди. Такси тўхтатиб, орқа ўриндиққа ўтирди ва нафасини рост­­­­­­­­лади. Икки бекат юриб, так­сидан тушди ва одамларга қарай бошлади. Ўғриларга ўхшаган ҳеч кимни кўрмади ва чуқур нафас олиб, «хайрият» деб қўйди. Ўғрилардан қочиб қутулди, ўғирланган пулла­­рини қайтариб олди.

Марат ўғридан олиб қўйган пул­­­ларини санаб кўрмоқчи бўлди. Лекин... Резина белбоғ ўтказилган пуллар уники эмас эди. У пулларини ҳеч нарсага ўрамай чўнтагига со­либ қўйган эди. Пулни санаётиб,  ўр­­тасига келганида ҳажми сал кат­­­­тароқ, ранги яшил пуллар ҳам бор эканини пайқаб қолди. Улар­­­­­ни чиқариб, алоҳида санаб кўр­ди. 500 АҚШ доллари экан. Сўнг, пулнинг қолганини санашга Ма­­­­ратнинг ҳафсаласи бўлмай қолди. Пулини чўнтагига солиб, «Буёғи энди нима бўлар экан?» деб ха­­­­­во­­­­­­­­тирлана бошлади. Хаёлан, пул­­ларини чап чўнтагига солаётиб, бармоқлари қоғоз ўрамига тегди. «Бу чўнтагимда нима бор эди?»,  деб ҳайрон бўлиб, Марат қўлига теккан ўрамни чиқарди. Қараса,бугун олган стипендияси сўнг  чўнтагида турган экан. «Қандай қилиб стипендиям ўнг чўнтагимдан чап чўнтагимга тушиб қолди», деб боши қотиб турганида полиция ходимини кўриб, сергак тортди ва тез-тез юриб, полиция бўлимига борди,бўлган воқеани полиция нозирига айтиб берди. Унинг сўзларидан уч ўғрининг фотороботи чизилиб, бозорлар ва бошқа одамлар гавжум жойларга илинди, кўп ўтмай, улар ушланди. Маратни туман ички ишлар бўлими раҳбари ҳузурига таклиф қилиб,  полиция уч йилдан бери қўлга туширолмай келаётган гуруҳни ушлашга ёрдам бергани учун мин­натдорчилик билдирди ва эсдалик совғасини топширди.

Шу воқеадан кейин, Марат қайси автобусга чиқмасин, йўловчиларни зимдан кузатадиган бўлди.  Куза­тавериб, чўнтаккесарларни бир кўришда таниб оладиган қобилияти намоён бўлди. Мақсади – ўқишни тугатиб, жиноят қидирув бўлимида ишлаш.

А. АБДУФАТТОҲ, 2018-02-24, 12:36 738
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.